18 dekabr 22:54

SparkLabs фонди стартаплар учун энг яхши шаҳарлар рўйхатини эълон қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

____________

Халқаро SparkLab фонди стартапларни йўлга қўйиш учун энг яхши ҳисобланган дунёдаги шаҳарлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда VentureBeat нашри. Шундай қилиб, 2017 йил учун АҚШнинг Кремний водийси ушбу рейтингда етакчиликни қўлга киритган.

Хитой Пекин ва Исроилнинг Тель-Авив шаҳарлари эса кучли учликдан ўрин олишган. 4-ўринни Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри, 5-ўринни эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри банд қилган.

Бундан ташқари, кучли ўнликка АҚШнинг Нью-Йорк ва Бостон шаҳарлари ҳам киритилган. Хитойнинг Шанхай ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарлари ҳам кучли ўнликдан жой олган. Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рейтингда ўнинчи поғонани эгаллаган.

Ўтган йилги худди шундай рўйхатда Пекин шаҳри олтинчи ўринда келган эди, бироқ бир йил давомида чет эллик кўплаб IT-мутахассисларни жалб қилиш орқали бу йил у иккинчи ўринга кўтарилган. Ўтган йили кучли ўнликдан жой олган Германиянинг Берлин шаҳри рўйхатни тарк этган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий