20 dekabr 23:14

Ravon бренди Украинадаги биринчи каршеринг хизматида

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Украина пойтахти Киев шаҳрида автомобилларни қисқа муддатга ижарага берадиган Getmancar хизмати 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга тушади, деб хабар бермоқда ITC ресурси.

Ҳозирда мамлакатдаги биринчи ана шундай хизмат паркида 100 дан ортиқ Ravon R2 автомобилллари жой олган. Нашрнинг ёзишича, тез орада уларнинг сони 300 тага етказилиши кутилмоқда.

Мазкур каршеринг хизматидан автомобилни мобил илова орқали ижарага олиш мумкин бўлади. Регистрация учун ижарачи бор-йўғи беш дақиқа вақт сарфлаши айтилмоқда. Ундан 25 ёшга тўлган ва камида 5 йил ҳайдовчилик стажига эга бўлган Украина фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Автомобилларни ижарага бериш дақиқа, соат ёки сутка бўйича тарифланади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий