18 dekabr 22:35

LG кун давомида қувватга уланмай ишлай оладиган Gram 2018 ноутбукларини сотувга чиқаради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

LG компанияси Gram қаторидаги юпқа ноутбукларнинг 2018 йилги версиясини намойиш қилди, деб ёзмоқда ITC ресурси. Ноутбукларнинг экрани 13,3, 14 ва 15 дюймли катталикда бўлади.

Ушбу ноутбуклар саккизинчи авлоддаги Intel Core процессорлари билан жиҳозланади. Уларга қурилмадан кун давомида қувватга уланмай ишлашни таъминлайдиган сиғими 72 Вт\с бўлган кучли аккумуляторлар ўрнатилади. Ноутбуклар орасида 13,3 дюймли версия бир марта тўлиқ зарядланиб 22, 5 соат ишлаши айтилмоқда.

LG мазкур янгиланган Gram ноутбукларини келгуси йилнинг январь ойида ўтказиладиган CES 2018 кўргазмасида тақдим қилиши режалаштирилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий