20 dekabr 23:34

Google шифокорлар учун махсус ёрдамчи-стенограф дастурни синовдан ўтказмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Google компанияси АҚШнинг Стенфорд университети билан ҳамкорликда шифокорнинг сўзларини автоматик равишда ҳужжатлаштирадиган сунъий онг асосидаги тизим устида иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда Gagadget ресурси.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бемор билан суҳбат чоғида шифокорларнинг 50%дан ортиқроқ вақти дори ва даволаниш рецептларини ёзишга сарфланар экан. Улар яратаётган дастур эса шифокорларнинг айтган маслаҳатлари ва тавсияларини электрон форматга матн ёки бошқа шаклда кўчиришга имконият беради

Бу қандай ишлайди? 

Google ва Стенфорд олимлари яратаётган ушбу дастур, аввало, гапирувчиларнинг овозини ажратишни ўрганади. Ушбу хусусият шифокор ва беморнинг сўзларини ажратишда жуда муҳимдир. Овозли маълумотни йиғиб бўлгач, дастур уни шифокорга қулай равишда тартиблашни бошлайди. Шифокор матн шаклида ёки бошқа форматда тайёр бўлган маълумотни принтердан чиқарса бас – рецепт тайёр! Ушбу технология келажакда шифокорларнинг вақтини тежаб, улар фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Ҳозирда дастурдаги ноаниқлик 18,3 фоизни ташкил қилмоқда. Бироқ олимлар тез орада унинг ишидаги аниқликни мукаммал даражага етказишмоқчи.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий