20 dekabr 23:10

DxOMark: Xiaomi Mi Note 3 камераси iPhone 8`дан сифатлироқ суратга олади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Турли гаджетларнинг суратга олиш имкониятларини баҳолайдиган DxOMark ресурси бу гал кутилмаган натижани эълон қилди. Унга кўра Хитойнинг Xiaomi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўртача нарх сегментига мансуб Mi Note 3 модели iPhone 8 камерасидан ҳам сифатлироқ расмга олиши таъкидланмоқда.

Умумий тест натижаларида гарчи хитойлик фаблет барибир iPhone 8 смартфонига мағлуб бўлган бўлса-да (олинган видео сифати бўйича Mi Note 3 моделига 82 балл, iPhone 8 қурилмасига эса 90 балл берилган), айрим кўрсаткичлар бўйича ундан яхшироқ хусусиятларга эгалиги ойдинлашди.

Тестнинг батафсил натижалари ва сурат намуналари билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий