18 dekabr 22:31

Чехияда омбор ходимлари ўғрилар йўлини погрузчиклар ёрдамида тўсиб қўйишди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Чехиянинг Острава шаҳрида жойлашган омбор ходимлари учта вилкали погрузчик ёрдамида ўғриларнинг қизил рангдаги енгил автомобилини тўсиб қўйишди, деб маълумот бермоқда TJournal ресурси.

Ўғрилар омбор атрофидаги оқ фургонни ўмармоқчи бўлиб, унинг эшигини бузмоқчи бўладилар, бироқ унинг ичида одам борлигини сезиб, қочишга тушадилар. Бироқ улар узоққа кетолмайдилар: ходимлар учта погрузчик орқали уларнинг кетишига йўл қўймайдилар.

Ўғрилар 20 минг долларга тенг бўлган маҳсулотларни ўғирламоқчи бўлишган. Нашрнинг ёзишича, уларга нисбатан ҳозирда жиноий иш очилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий