Рақамли хавфсизликка ихтисослашган SplashData компанияси 2017 йилнинг энг кучсиз ва ишончли бўлмаган паролларини эълон қилди, деб хабар бермоқда Ferra нашри.
Ҳар галгидек 12345 ва password каби жуда жўн бўлган пароллар биринчи ва иккинчи ўринга лойиқ кўрилган. Улардан кейинги ўринларни 12345678, qwerty, 12345, 123456789, letmein, 1234567, football ва iloveyou сингари пароллар банд қилган. Табиийки, бундай паролларни бузиш хакерларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Компания раҳбари Морган Слейннинг қайд этишича, хакерлар спорт ва маданият оламидаги барча оммабоп тенденцияларни фаол тарзда кузатиб боришади. Чунки аксарият одамлар парол сифатида осон эсда қоладиган сўзлардан ёки атамалардан фойдаланиши кўпчиликка маълумдир. Шу боис бўлса керак ушбу рўйхатнинг 16 поғонасини starwars сўзи эгаллаган.
Пароллар рўйхати қўйида келтирилмоқда:
123456
Password
12345678
qwerty
12345
123456789
letmein
1234567
football
iloveyou
admin
welcome
monkey
login
abc123
starwars
123123
dragon
passw0rd
maste
hello
freedom
whatever
qazwsx
trustno
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.