23 fevral 10:41

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди айни вақтда Ucell ва UMS компанияларининг Beeline операторига нисбатан эътирозлари баён қилинган бир йўла иккита ишни кўриб чиқмоқда.

Тез орада Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги ҳолат кескин ўзгариши кутилмоқда. Мамлакатдаги учта йирик мобил алоқа операторлари – Beeline, Ucell ва UMS интерконнект қийматини ўзгартириш учун жиддий баҳсга киришганлар, деб ёзмоқда Sputnik Ўзбекистон нашри.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди айни вақтда Ucell ва UMS компанияларининг Beeline операторига нисбатан эътирозлари баён қилинган бир йўла иккита ишни кўриб чиқмоқда. Ушбу соҳадаги баҳсларда регулятор вазифасини бажариши керак бўлган ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги операторлар орасидаги мазкур “уяли жангдан” четланиб, воқеалар ривожини атрофдан кузатишда давом этмоқда.

Sputnik мухбирлари операторлар ўртасидаги ушбу баҳс сабабларини, уларнинг бу борадаги позициялари ва мазкур  ҳолат уяли алоқа бозорида келтириб чиқариши мумкин бўлган ўзгаришлар эҳтимолини ўрганишга жазм  қилишди.

Интерконнект нима?

Ишонч билан айтиш мумкинки, оддий абонент ушбу сўзнинг мазмунини яхши билмаслиги табиий. Нашр мухбирлари Тошкент кўчаларида юқоридаги саволни ҳар хил ёшдаги респондентларга бериб кўрди, бироқ бу сўзга нисбатан аниқ жавобни ололмади. Аслида эса бу сўзнинг ҳар қандай мобил оператор мижози учун аҳамияти жуда салмоқли. Оддий қилиб тушунтирганда, UMS абоненти Beeline фойдаланувчиси бўлган дўстига қўнғироқ қилади, бу жараёнда эса икки оператор тармоғида ўзаро алоқа содир бўлади, яъни UMS тармоғи суҳбат пайтида асосий вазифани бажарадиган Beeline ускунасига сигнални юборади. Худди шундай жараён тескари тартибда ҳам рўй бериши мумкин, албатта.

Операторлар орасидаги мана шундай алоқа “интерконнект” истилоҳи билан юритилади. Ушбу функциясиз бир оператор абоненти бошқа уяли алоқа оператори абонентига қўнғироқни амалга ошира олмайди. Шу боис ушбу омил алоқа қийматига ҳам жуда катта таъсир кўрсатади. Ҳозирда интерконнект амалиёти бир нечта мобил операторлар иш юритадиган мамлакатларда жуда кенг қўлланилади.

Масала тарихи

Ўзбекистондаги уяли алоқа компаниялари бундан саккиз йилча муқаддам барча кирувчи қўнғироқлар учун, яъни  улар хоҳ шаҳар телефонлари ёки хоҳ бошқа оператор абонентларидан бўлсин – бепул тарификацияни жорий қилишга келишиб олишган эди.

Бу бирор маъмурий қарор натижасида эмас, балки айнан бозордаги асосий компанияларнинг ташаббуси билан содир бўлган. Аниқроқ айтганда, муайян мобил оператор бошқалар билан рақобат қилиш учун ушбу механизмдан фойдаланган, аммо бошқа операторлар ҳам худди шундай усулда йўл тутишган. Шу боис интерконнект харажатлари операторларнинг, охир-оқибатда эса абонентларнинг елкасига тушган.

Ўзбекистон, бир қатор халқаро рейтингларга кўра, уяли алоқа энг арзон бўлган мамлакатлар рўйхатига киради. Бу эса биздаги абонентларнинг кўп эмас, балки ҳаддан ортиқ кўп телефонда суҳбатлашишига замин яратади.

Beeline келтирган рақамларга қарайдиган бўлсак, унинг ҳар бир абоненти ойига ўртача 600 дақиқа телефонда гаплашар экан (MOU кўрсаткичи). Аниқроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, бу компания абонентлари ойига ўртача 10 соат уяли телефон орқали суҳбатлашади дегани. Тахминларга қараганда, Ўзбекистонда абонентлар сони бўйича иккинчи ўринда турган Ucell компаниясидаги абонентлар ҳам деярли шунча вақт телефонда сўзлашар экан.

Демак, абонентлар телефонда сўзлашиши учун операторнинг алоқа ускуналари (базалари) бирламчи вазифани бажаради. Ушбу ускуналарга хизмат кўрсатиш, улар учун электр ва персонал харажатлари оз эмас, умуман олганда, бундай ускуналарнинг ўзи ҳам арзон турмайди, одатда, битта база станцияси юз минг доллардан қимматроққа харид қилинади. Бироқ абонентлар булар учун маблағ тўламайди.

Лекин аслида ҳамма нарса биз ўйлагандай силлиқ эмас. Катта эҳтимол билан интерконнект харажатлари абонентлардан ҳисобидан қопланади. Бундан саккиз йил илгари бозордаги абонентлар бир-бири учун интерконнект қийматини белгилашган эди.

Тарификация учун ҳар бир қўнғироққа 1 цент миқдорида нарх ўрнатилган. Яъни  Beeline абоненти Ucell абонентига қўнғироқ қилса, ушбу суҳбатнинг ҳар бир дақиқаси учун Beeline Ucell компаниясига 1 цент миқдорида пул тўлаган. Худди шундай механизмга бошқа мобил операторлар ҳам амал қилган ва бундай механизм ўтган йилнинг сентябрь ойига қадар давом этган. Шуни таъкидлаш керакки, бу тартибда операторлар орасида ўзаро ҳисоб тизими тақиқланган эди, чунки бу келишув имзоланган пайтда операторларнинг барчасида деярли бир хил миқдорда абонентлар базасига эга бўлган. Бундан ташқари, ўзаро ҳисоб-китоб бажарилган тақдирда, айрим операторлар ўзаро фарқни аниқлаб, фақат унга яраша маблағ тўлаши ва солиқларни сезиларли камайтириши мумкин эди. Бироқ улар бундай сценарийни четлаб ўтиб, йилига 400 млрд. сўм миқдорида давлатга солиқ тўлаб келган.

Маҳаллий вазият

Агар уяли алоқа операторлари билан бўлган вазият бу борада тушунарли бўлса, энди стационар, шаҳар телефонларидан мобил қурилмаларга келадиган қўнғироқлар учун тўловлар бошқа тартибда амалга оширилган. Шаҳар телефон алоқаси хизмати фақат  “Ўзбектелеком” компанияси томонидапн кўрсатилган ва назорат қилинган. Мазкур компаниянинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олиб, барча мобил операторлар унга рамзий – бир қўнғироққа 5 тийин миқдорида интерконнект учун нарх белгилашган. Ўша пайтда операторлар бозор шароити асосида эмас, балки компаниянинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида мана шундай шартларни тақдим этишган. Кейинчалик «Ўзбектелеком» қошида ташкил этилган Uzmobile оператори автоматик равишда ушбу арзон нархни мерос қилиб олади. Ўшанда бошқа уяли алоқа операторлари судга мурожаат қилиб, умуман бошқа инфратузилма учун кўзда тутилган 5 тийинли нархни қайта кўриб чиқишни талаб қилишлари мумкин эди. Боиси, Ўзбекистон бозорида уларга рақобат ҳосил қиладиган янги оператор пайдо бўлаётган эди!

Бироқ ҳеч қайси оператор «Ўзбектелеком» билан баҳсга киришмади, бунга сабаб Uzmobile нотижорат ижтимоий лойиҳаларни амалга оширарди, CDMA стандартида хизмат кўрсатарди,  устига-устак унинг абонентларининг сони анча кам эди.

2014 йилга келиб яна бир CDMA стандартида хизмат кўрсатадиган Perfectum мобил оператори ҳам ушбу муаммога дуч келиб, бошқа операторлардан интерконнект учун нарх миқдорини худди Uzmobile`га тақдим этиладиган нарх – 5 тийинга туширишни сўрайди. Бу сўровни Perfectum бошқа операторлардан CDMA стандартида ишлайдиган компаниялар учун тенг шароит яратиш билан изоҳлайди.

Муаммо нимада?

Интерконнект тизимида фақат энг катта абонентлар базасига эга бўлган оператор кўпроқ манфаат кўради. Агар аввалроқ бу тизим орқали ёпилиб кетган МТС оператори  кўпроқ даромад олган бўлса, кейинчалик биринчиликка Ucell чиқади, ундан кейин Beeline бу борада етакчига айланади.

2014 йилда МТС Ўзбекистон бозорига қайтишга қарор қилади: у бошқа иккита мавжуд операторлар билан 1 цент нархда бу борада шартномалар имзолайди. Аммо орадан бир муддат ўтгач режалар ўзгаради ва 2016 йилда МТС бошқа номга  – UMS брендига  айланади. Бир қараганда ҳаммаси аввалгидай, ҳеч кимда эътироз йўқ – ҳамма олдинги шартлар асосида ишлайвермоқда.

Бироқ ўтган йили кутилмаганда интерконнект учун баҳсларнинг янги босқичи бошланади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги ушбу ҳолатни тартибга солиш ва ҳаммага тенг шароит мақсадида операторларга таклиф билан чиқади. Акс ҳолда эса Вазирлик ўзига берилган ваколатдан фойдаланиб бу борада ўзи муҳим деб билган нархни ўрнатиши  мумкин эди.

Операторлар бу бўйича музокаралар олиб бориб якдил қарорга келишмайди. Ўша вақтдаги бу музокарага айнан мана шундай таъриф бериш мумкин. Бунинг натижасида эса энг кўп зарар кўраётган оператор бу масалага нуқта қўйиш учун охиригача боришга қарор қилади: UMS компанияси Давлат приватизация қўмитасидан ўзининг мавқеидан фойдаланиб интерконнект учун 1 цент миқдорида нарх белгиланишига эришган Beeline мобил операторига нисбатан чора кўришни сўрайди.

UMS компанияси худди бошқа кичик операторларга белгиланганидек унга ҳам интерконнект учун 5 тийин миқдорида нарх белгиланишини истамоқда. Ҳозирда сотилиши кутилаётган Ucell оператори эса турли суд можароларига аралашишдан четланиб, агар бу борада Beeline томонидан нархларнинг туширилиши маъқулланса, у ҳам бу қарорга қўшилишини билдирган. Аммо ҳамма гап шундаки, Beeline интерконнект учун нархларнинг туширилишига рози бўлмаган ва воқеалар шу сабабли кескин тус олишни бошлаган.

Шуни таъкидлаш жоизки, UMS бу ишда билдираётган позицияда муайян мантиқ мавжуд: ҳозирда бу компания аввалги МТС сингари катта қамровга эга эмас, энг яхши ҳолатда у Ўзбекистон бозорида 3-ўринни эгаллаб келмоқда. Аммо ундаги абонентлар сонининг камлиги интерконнект учун бошқа нархларда пул тўлашга асос бўлмаяпти, яъни  UMS айни пайтда бошқа иккита йирик мобил операторларга улар билан тенг нархда интерконнект тўловларини амалга оширмоқда. Албатта, бундай вазиятда оператор ўз харажатларини камайтиришга чоғланади ва интерконнект учун ставкаларнинг туширилиши бу жараёнда оқилона қадам бўла олади. Айниқса, давлат органлари ҳам бозордаги рақобатни соғломлаштиришга жазм қилган бўлса – бу айни муддао.

Давлат приватизация қўмитаси мазкур шикоятни кўриб чиқиб, бир қарашда қизиқ ва тўлиқ жавобга эга бўлмаган қарор қабул қилди: қўмита Beeline компаниясига нисбатан мобил операторлар орасида ҳисоб-китобларни рақобат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ тартибга солишга ва барча операторларга бир хил шартларни таъминлашга чақирган. Аниқроқ айтганда ушбу орган интерконнект учун ягона нарх киритилиши кераклигини таъкидлаган, бироқ унинг миқдорига аниқлик киритмаган.

Бу эса натижада ҳар бир мобил операторни алоҳида равишда судга мурожаат қилишга ундаган. Ucell ва UMS мазкур давлат органи томонидан тақдим этилган қарор билан суд инстанцияси ёрдамида интерконнект ставкасини туширишга ҳаракат қилишган.

Тафсилотлар тилга кирганда

Юқорида ёзганимиздек, интерконнектнинг қиймати операторларнинг харажатларидан келиб чиқиб белгиланади. Мазкур можародан кейин Beeline бошқа операторларга битта қўнғироқнинг таннархини қайта ҳисоблаб чиқиш ва ўзаро муросага келиш ҳамда ягона нархни белгилашни таклиф этади. Ушбу мобил компания мутахассисларининг ҳисоблашига кўра, интерконнект учун минимал тўлов миқдори 20 сўмни ташкил қиларкан. Аммо, мазкур таклифга UMS ва Ucell бирор муносабат билдирмайди.

Айни кунда интерконнект учун UMS сўраётган 5 тийинлик нарх келгусида муайян муаммоларни юзага келтириши ҳам мумкин.

Биринчидан, шуниси аниқки, операторлар бу ерда кўрган зарарни бошқа йўл билан қоплашга ҳаракат қиладилар. Бу эса тариф нархларининг ошиши ва тармоқни ривожлантиришга жалб қилинадиган инвестицияларнинг қисқаришига олиб келиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Таққос учун Европада интерконнект учун белгиланган ўртача қиймат 1,1 евроцентни, Қозоғистонда 0,015, Грузияда 0, 014 ва Россияда 0,016 долларга тенгдир. Агар воқеалар бизнинг операторлар талабига мос тарзда ривожланса, у ҳолда Ўзбекистон интерконнект нархини деярли нолга тенглаштирган биринчи мамлакатга айланади.

Бундан ташқари, Beeline таъкидлаганидек, интерконнект учун тўловларнинг турлича бўлиши операторлар ва солиқ органлари ўртасида муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда улар ягона интерконнект ставкаси сабабли давлатга ҚҚС шаклида миллиардлаб сўм солиқ тўлайдилар. Агар бу миқдор 5 тийинга туширилса, солиқ миқдори 840 мартагача қисқаради. Бу эса солиқ органларининг мазкур қарорни картел (ўзаро тил бириктириш) сифатида баҳолашига туртки бериши ҳеч гап эмас!

Ҳозир энг асосий муаммо ҳам ана шунда: гарчи Beeline бу ставкани тушириши ёки олиб ташлашга кўнса-да, унга амалдаги қонунчилик бундай қилишга имкон бермайди. Бинобарин, Ўзбекистондаги энг йирик оператор бўлгани учун ҳам “Рақобат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ у монопол равишда ягона нархларни белгилай олмайди. Бундан ташқари, давлат томонидан тасдиқланган тармоқ ресурсларини тақдим қилиш учун телекоммуниканиция компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб методикаси таннархдан паст миқдорда хизмат кўрсатишни тақиқлайди.

Айнан мана шунинг учун ҳам Beeline бозордаги бошқа компаниялардан хизмат таннархини ҳисоблаш чиқиш ва амалдаги қонунчилик нормаларига мос келадиган ягона нархни белгилашни сўраб мурожаатнома йўллаган. Лекин унинг таклифи шу кунгача жавобсиз қолиб келмоқда.

Юзага келган ҳолатда Beeline ўзини тажрибали ва барча ҳодисаларга ўрганган компания сифатида тутмоқда. У масалани чуқурлаштирмай, суднинг қарорини кутмоқда. Агар суд ушбу операторни интерконнектга ўрнатилган ставкани туширишга мажбур этса, бу ҳолда Beeline мазкур иш бўйича солиқ органлари олдида жавобгар бўлмайди, аммо UMS ва Ucell  бу ставкани деярли нолгача камайтиришни истагани учун бу йўналишда айрим муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Энг қизиғи шундаки, бундай залворли баҳсда қонунга асосан масъулиятни ўз бўйнига олиб, интерконнект ставкасини белгилаши лозим бўлган соҳага тегишли Вазирлик ўз позицияисини билдирмаётганидир. Бунинг учун Вазирлик ҳар битта оператордан хизмат таннархини талаб қилиши ва шу асосда қонун доирасида муайян ягона қийматни белгилаши етарли бўлиши мумкин эди. Аммо ҳозирча Вазирликнинг янги раҳбарияти бу муаммога оқилона ёндашиб, абонентлар елкасига бу харажатларнинг тушишига йўл қўймаслигини кутишдан бошқа чора йўқ.

Мазкур материални тайёрлаш пайтида Тошкент туманлараро суди Beeline компаниясининг Ucell мобил операторига қарши киритилган иш бўйича қарор чиқариб, Ucell`дан Beeline фойдасига ундирилиши керак бўлган 30 млрд. сўм дебитор қарздорликни ва 2 млрд. миқдорида пеняни тўлаш бўйича даъвони қондирган. Бундан ташқари, суд Ucell`нинг шартномани ҳақиқий эмас деб топиш борасида қиритган қарши даъвосини рад этган. Аввалроқ суд дебитор қарздорликни ундириш учун киритилган Beeline`нинг UMS компаниясига қарши даъвосини ҳам қондирган эди.

Шу билан бирга, Давлат приватизация қўмитаси Beeline компаниясига йўллаган хатида барча операторлар учун ягона ставкани киритиш ҳақидаги қарорини бажармагани туфайли судга мурожаат этишга мажбурлигини билдириб ўтган.

Қўмита бу хатни ёзганда қандай нормаларга асосланганини айтиш қийин. У томонларнинг бирортасида амалдаги қонунчиликка мос тарзда ягона нархни белгилаш бўйича ҳеч қандай механизм мавжуд эмаслиги сабабли мазкур иш судда кўрилаётганидан яхши хабардор бўлган.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Ўзбекистонда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чикарилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Эски намунадаги банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди, деб хабар берди вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали. Низомга асосан, […]

22 мая 11:36

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

18 мая 11:53

KFC Ўзбекистон бозорида ўз омадини синаб кўрмоқчи

KFC Ўзбекистон бозорида ўз омадини синаб кўрмоқчи

26 yanvar 18:34

Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент-Бишкек йўналиши чипталари нархини туширди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Бишкек йўналиши чипталари нархини туширди

11 yanvar 18:25

Ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олмоқчи бўлган наманганлик икки йигит вафот этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.25 март куни соат 22.00 атрофида Наманган вилоятининг Поп туманида Ойбек маҳалласида яшовчи  32 ёшли Б.Раҳматов уйи ҳовлисидаги ҳожатхонасига  “I Phone” мобиль телефонин тушириб юборади, деб ёзади Repost нашри Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси. Сўнг телефонини олиш мақсадида қўшниси, шу кўчада […]

26 mart 19:22

Тошкентда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмаси бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Пойтахтимизда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади, деб ёзади Халқ сўзи нашри. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг “Zarubej-Expo” очиқ акциядорлик жамияти томонидан икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари кўмагида ўтказилмоқда. Республикамизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам янги босқичга […]

26 aprel 12:59

Президент топшириғи: Ўзбекистонда интернет тезлиги энг камида тўрт баробарга оширилади

Ўзбекистонда интернет тезлиги энг камида тўрт баробарга оширилади

Ўзбекистонда техник қўллаб-қувватлаш хизмати 180 сонияда мижозга жавоб бериши керак бўлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда биринчи марта “Телекоммуникация тармоқлари. Маълумот узатиш хизматларини кўрсатиш сифати ва нормалари” номли давлат стандарти қабул қилинди. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” ташкилоти Spot нашрига маълум қилган. Ушбу ҳужжатда маълумот узатиш бўйича хизматларни кўрсатиш борасида асосий сифат кўрсаткичлари ва нормалари, шунингдек, уларни баҳолаш усуллари баён этилган. Телекоммуникация операторлари ва […]

6 fevral 13:22

«Ucell» ўз абонентига ечиб олинган пулларни қайтариб берди

«Ucell» ўз абонентига ечиб олинган пулларни қайтариб берди

20 fevral 14:09

Ўзбекистонда илк бор фоизсиз кредит берувчи ислом банки иш бошлаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади, деб ёзади Repost нашри. Президентнинг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлашитирилган бўлиб, […]

17 мая 13:01

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

26 fevral 8:29

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Унда телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки мамлакат тармоқ […]

6 aprel 9:58

Honeywell UOP Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида иштирок этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.15 май куни Jizzakh Petroleum корхонаси ва Американинг Honeywell UOP компанияси Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бўйича лицензион ва муҳандислик битимини имзолади, дея хабар қилди Вашингтондаги матбуот маркази ва «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати. Имзолаш маросими Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Jizzakh Petroleum томонидан бош директор Музаффар […]

17 мая 13:16

Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Чехиянинг «Прагоимпекс» компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги Самарқандга келди, деб маълум қилмоқда Repost сайти. Меҳмонлар «Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай сотиб олиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришил. […]

20 iyun 11:18

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

1 mart 11:00

«Ўзбекистон почтаси» АЖ етказиб бериладиган курьерлик жўнатмалари вазнини оширди

«Ўзбекистон почтаси» АЖ етказиб бериладиган курьерлик жўнатмалари вазнини оширди

30 yanvar 17:18

Ўзбекистон Афғонистонга 12та “тез ёрдам” автомобили жўнатди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифидаги келишувга асосан “Uzsanoatexport” АЖ 12 дона ISUZU маркали “тез ёрдам” машиналарини Афғонистон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берди, деб ёзмоқда Carzone нашри. Ушбу автомобиллар “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖда ишлаб чиқарилган. Имзоланган шартномага биноан “Uzsanoatexport” АЖ 2018 йил […]

1 мая 14:46

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

23 mart 15:17

Дорихоналардаги нархларни онлайн режимда билиш мумкин бўлади

Дорихоналардаги нархларни онлайн режимда билиш мумкин бўлади

29 yanvar 11:01

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Speedtest Global Index» маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги интернет тезлиги апрель ойи ҳисоб-китобларига кўра бироз тезлашган, деб маълум қилмоқда Хабар нашри. Ирландиянинг «Ookla» компаниясига қарашли «Speedtest.net» интернет-сервиси ойлик «Speedtest Global Index» рейтингини эълон қилди. Унда 2018 йил апрель ойи ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунёдаги симли ва симсиз интернет тезликлари ҳақида маълумотлар […]

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

7 fevral 10:34

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди, деб ёзади Хабар сайти. — Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний […]

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри. «Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси […]

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Airbus A320neo янги тор фюзеляжли самолётларга эга бўлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди. Авиакомпания лизинг асосида тўртта Airbus A320 туркумидаги Airbus A320neo самолётларини сотиб олади. “Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг янгиланган версиясидир. Ўртача 150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва […]

18 iyun 12:04

Канада компанияси Ўзбекистоннинг олти вилоятида 1,3 миллиард долларлıк қуёш электр станцияси қуради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.SkyPower Global компанияси (Канада) Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қурилиши учун 1,3 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда Sof нашри Адлия вазирлиги манбасига таяниб ёзмоқда. Хабар қилинишича, “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, хорижий инвестор ўз […]

2 мая 14:12

«Яндекс.Такси» Telegram’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистондаги App Store рейтингида биринчиликни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.App Annie маълумотларига кўра, «Яндекс.Такси» мобил дастури Ўзбекистондаги App Store дўкони пешқадамига айланган. Бу ҳақда Daryo нашри ёзмоқда. Дастур бир кун ичида рейтингда 71 поғона юқорига кўтарилиб, анъанавий етакчи — Telegram’ни ортда қолдирган. Аввалроқ, «Яндекс.Такси» бош директори Тигран Худавердян хизматга бўлган талаб компания кутганидан ўнлаб бараварга кўпроқ бўлиб чиққанини айтганди. […]

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга  сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Халқ сўзи. Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини […]

5 mart 17:30

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 mart 14:15