11/07/2017

АҚШда ақлли колонка уйдаги жанжалдан кейин полицияга қўнғироқ қилди

АҚШнинг Нью Мексико штатида ақлли уйга мўлжалланган қурилма полицияга қўнғироқ қилиб хонадондаги жанжални бартараф этишга кўмаклашган, деб ёзмоқда TJournal нашри.

Қурилма "Сен ҳали полицияга кўнғироқ қилдингми?" деган гапни эшитгандан кейин дарров полицияга сўров юборган. Аниқлинишича, хонадонда яшовчи 28 ёшли Эдуардо Баррос ўзи билан бирга истиқомат қиладиган қизга қурол билан пўписа қилган. Аввалига мутахассислар ушбу гаджетни Google Home эканлигини маълум қилишган, бироқ кейин унинг ақлли уйга мўлжалланган мослама бўлганлиги ойдинлашган.

Қўнғироқдан кейин Барроснинг уйига полициянинг махсус бўлинмаси юборилган ва у қизни қутқаришга муваффақ бўлган. Гарчи жанжал натижасида қиз енгил жароҳатлар олган бўлса-да, шифокорларга мурожаат этмаган. Маҳаллий шериффнинг айтишича, агар ақлли гаджет полицияга қўнғироқ қилмаганда ҳодиса чиндан ҳам жиддий тус олиши мумкин эди.

Gizmodo ресурсида ёзилишича, бундай ақлли қурилмалар бир томондан полицияга тартибни сақлашда ёрдам берса, иккинчи томондан унга жиддий ҳалақит бериши ҳам мумкин. Дейлик, ушбу гаджет сериаллардаги диалогларга ҳам муносабат билдириб, полицияни овора қилиши ҳам ҳеч гап эмас.
Made on
Tilda