26/07/2017

USB 3.2 технологияси файллар узатилишини икки марта тезлаштиради

Маълумот ва файлларни узатишга хизмат қиладиган USB интерфейсининг ихтиро қилинганидан бери йигирма икки йил вақт ўтган бўлса-да, дастурчилар ҳалигача ушбу технологияни янада ривожлантириш устида иш олиб бормоқдалар. Масалан, ушбу технологиядаги USb Type-C функцияси икки тарафлама тешик орқали узатиш тезлигини ошириб, интерфейс эргономикасини кучайтирди.

Куни кеча USB Promoter Group USB 3.2 стандартини омаа эътиборига ҳавола этди, деб ёзмоқда 4PDA сайти. Ушбу стандарт аввалгилардан файлларни янада тезроқ узатиш хусусияти билан фарқланади. Узатиш тезилги сониясига 20 гигабитни ташкил қилади. USB 3.1 стандарти бу кўрсаткич сониясига 10 гигабитга тенг бўлган.

USB 3.2 стандартини ишлаб чиқиш ишлари ҳали якунланмаган. Мутахассислар уни шу йил сўнгида расман тақдим этишни режалаштиришган.
Made on
Tilda