19/09/2017

Украина стартапи бир зарядда 380 км юрадиган электробайкни ишлаб чиқмоқда (видео)

Украидаги Delfast номли стартап DelFast Ebike деб номланадиган электровелосипед ва мотоцикл гибридини ишлаб чиқмоқда. Gagadget нашрининг маълум қилишича, ушбу электрда ҳаракатланадиган байк бир зарядда 380 км юра оларкан.

DelFast Ebike соатига максимал 80 км тезликда ҳаракатланиши мумкин. Ҳозирда стартап муаллифлари ушбу байкнинг бир йўла учта версиясини релизга тайёрлашмоқда. Улар ичида Top энг юқори тезликка эга, Lite эса энг арзон версия сифатида тақдим қилиниши маълум қилинмоқда.

Унда GPS-трекер, созланган сигнализация ва махсус мобил илова орқали ўт олдириш имкониятлари мавжуд бўлади. Электробайкнинг нархи 2989 доллардан бошланади (бу пулга Ўзбекистонда олдин ишлатилган Matiz русумли автомобиль харид қилса бўлади), бироқ унинг қачон сотувга чиқиши ҳозирча номаълум.
Made on
Tilda