1 iyun 18:29

«Twitter» 13 ёшга кирмаган фойдаланувчиларни оммавий блоклашни бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

«Twitter» дастурчилари мазкур ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтиш вақтида унинг қоидаларига мос келмаган ёш фойдаланувчиларни блоклоклашни бошлади. «Twitter»га 2006 йилда асос солингани сабаб, ўша вақтларда 13 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларнинг аксариятини ёши айни вақтда 18дан юқорида, деб маълум қилмоқда Хабар сайти.

«Twitter» маъмуриятнинг ушбу қадамни амалга оширишига жорий йилнинг 25 май санасидан бошлаб Европа Иттифоқи ҳудудида кучга кирган «Маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича умумий қоидалар» талаби сабаб бўлган.

«Менга «Twitter»даги профилим блоклангани ва унда жойлашган менинг шахсий маълумотларимни қайта ишлаш учун ота-онамнинг рухсати кераклиги, бўлмаса аккаунтим ўчириб ташланиши ҳақида огоҳлантириш келди», — дейи 20 ёшли фойдаланувчилардан бири. У ижтимоий тармоқдан 2009 йилда рўйхатдан ўтган ва туғилган санасини кўрсатмаган.

«Twitter» ҳозирча ушбу вазиятга расман изоҳ бермади. Компаниядаги манбаларнинг маълум қилишича, блоклаш борасидаги қарор қабул қилиб бўлинган.

Ҳозирча «Twitter» Европа Иттифоқи янги қонунчилигига бу тарзда ташаббус кўрсатган ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади. «Snapchat», «Facebook» ва «Instagram» бунга қандай чора кўришини ҳозирча билмайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Twitter қандай қилиб инқироздан қутулди?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ижтимоий тармоқнинг инқироздан чиқишига нима ёрдам берганлиги ҳақида BuzzFeed маълумот беради 2016 йил Twitter мақтовлар остида қолган эди. Бироқ компания фойдаланувчиларни ва реклама берувчиларни йўқота бошлади. Twitter ижтимоий тармоқда троллинг муаммосига дуч келди ва муаммонинг кенгайиш кўламини чеклай олмади. Бу компания нуфузига путур етказди. Ходимлар бирин-кетин ишдан […]

27 iyul 10:39

Суд Трампга Twitter’даги обуначиларини блоклашни тақиқлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Нью-Йорк суди АҚШ президенти Дональд Трампга Twitter ижтимоий тармоғида унинг қарорларини танқид қилувчи фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади, деб хабар бермоқда Халқ сўзи нашри NBCNews ресурсига таяниб. Олдинроқ, 2017 йилнинг июль ойида Twitter’да Трамп томонидан блокланган оила судга даъво аризаси киритган эди. Даъво аризаси Knight First Amendment Institute ҳуқуқни […]

24 мая 10:10