12 aprel 11:39

Цукерберг: “Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган”

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

 

Facebook асосчиси Марк Цукерберг 10 апрелда АҚШ Конгресси аъзолари қаршисида чиқиш қилди, деб ёзмоқда Terabayt нашри.  44 сенаторнинг ҳар бирига Марк билан суҳбатлашиш учун 5 дақиқадан вақт ажратилган.

Марк Цукерберг Facebook фойдаланувчилари олдидаги айбини тан олди ва тармоқдаги фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотларнинг тарқалиши унинг хатоси билан содир бўлганини маълум қилди.

Мурожаатда маълум қилинишича, Facebook ихтиёрсиз равишда 87 миллион нафар фойдаланувининг шахсий маълумотларини сиёсий маълумотларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган Cambridge Analytica компаниясига фойдаланиш учун тақдим қилган.

Facebook асосчисининг қайд этишича, инглизларнинг хусусий компанияси бўлган Cambridge Analytica муассасасига реклама сотишни 2015 йилдаёқ тақиқлаш лозим бўлган эди. Бироқ компания Facebook тармоғидан олган фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотларнинг йўқ қилинганини айтганидан сўнг Марк бу фикридан қайтган.

Image result for zuckerberg congress

 

Фойдаланувчилардан кечирим сўрар экан, Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳамкори бўлган Cambridge Analytica компанияси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тегишли шахсий маълумотлардан 2016 йилги президентлик сайловларида Трампнинг ғалабаси учун фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотни рад этди.

Цукерберг Cambridge Analytica Facebook тармоғида тўплаган маълумотлардан Россиянинг Internet Research Agency номли троллар жамоаси фойдаланган бўлиши мумкинлигини ҳам айтди. Бироқ Cambridge Analytica раҳбари компания ҳеч қачон Россия ва россияликлар билан ишламаганини маълум қилган.

Тегишли давлат органларининг маълум қилишларича, 2014-2015 йилларда Россиянинг Lukoil компанияси раҳбарияти Cambridge Analytica раҳбарияти билан 3 маротаба учрашган. Бу вақтда Cambridge Analytica 2016 йилги сайловлар учун шиорлар ва чора-тадбирлар тайёрлаётган эди.

Ушбу троллар жамоаси 2014 йилда фаолиятини бошлаган ва АҚШ сиёсий тизимига, жумладан 2016 йилдаги президентлик сайловларига халақит қилишга уринишган.

Чиқиши чоғида Марк Цукерберг Ўзбекистонни ҳам тилга олган. Хусусан, унга кўра Internet Research Agency (IRA) 270 та саҳифа ҳамда бу профиллар орқали аҳолиси рус тилида сўзлашувчи бир нечта мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган. Хусусан, улар фойдаланувчиларнинг Трампга нисбатан хайрихоҳлигини оширишган, унинг рақиби бўлган Ҳиллари Клинтон ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган.

“Ўтган ҳафтада биз IRA томонидан юритилган 270 дан зиёд саҳифа ва профиллар фаолиятини тўхтатдик. Улар Россия ва Озарбойжон, Ўзбекистон ва Украина каби русийзабон мамлакатлардаги аҳолини нишонга олишган”, дейди Марк.

Марк Цукерберг бундан кейин учинчи томонга фойдаланувчининг номи, сурати ҳамда электрон почта манзилидан бўлак бошқа маълумотлар тақдим қилинмаслиги, бошқа шахсий маълумотлар учун компаниялар билан қатъий чекловлар белгилаб олинган шартнома тузилишини айтди.

Шу билан бирга, Facebook раҳбари тармоқдан фойдаланишнинг пуллик бўлиши тўғрисидаги маълумотларни ҳам рад этди.

Савол-жавоблар чоғида Facebook раҳбари тармоқнинг хавфсизлик ва контентни мувофиқлаштирувчи жамоасини 10,000 тадан 20,000 нафар ходимга оширишини, фойда олишдан кўра жамиятни ҳимоя қилишнинг муҳим эканлигини айтган.

Цукербергнинг сўзларига кўра, компания мазкур можаро юзасидан ички терговларни давом эттиради.

Энг қизиғи, фойдаланувчилар шахсий маълумотларининг ошкор қилиниши билан боғлиқ можаролар компания даромадига таъсир қилгани йўқ. Хусусан, Цукербергнинг чиқиши жараёнида ҳам компания акцияларининг баҳоси ўсишдан тўхтамади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқда вақтнинг беҳуда сарфланиши ҳақида хабар беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғи ва Instagram фотохизмати дастурчилари ижтимоий тармоқда сарфланадиган вақтни назорат қилиш учун янги инструментларни ишга тушириши ҳақида маълум қилди. Facebook ва Instagram иловалари созламаларининг махсус бўлимига ушбу ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг нима билан машғуллиги ҳақида маълумот келиб туради. Бунда ижтимоий тармоқда фойдаланиши мумкин бўлган вақтни чеклаш […]

2 avgust 15:34

«Telegram», «WhatsApp», «Facebook» — энг хавфли иловалар

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Appthority» компанияси корпоратив фойдаланувчилар учун энг хавфли иловалар рўйхатини тузди. Унга кўз югуртирсангиз «WhatsApp», «Facebook», «Telegram каби ўта таниш ва «қадрдон» номларни учратасиз. Экспертлар хавфли иловалар «учлиги»ни амалий тизимлар йўналишида тақсимлашди: «iOS»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), «Waze» (навигация дастури); Android»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), […]

3 avgust 15:47

Ўзбекистонда Google ва Facebook иш бошлаши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Google​ компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда «Kun» Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар берди, деб […]

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

28 fevral 11:55

Дунёдаги етакчи IT-компаниялар ходимларининг маоши қанча эканлигини биласизми?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Google» компаниясига эгалик қилувчи «Alphabet» корпорацияси ўз ходимларининг йиллик ўртача маоши қанча эканини маълум қилди. Таъкидланишича, «Google»даги ишчиларнинг ўртача иш ҳақи йилига 197 минг долларни ташкил этар экан, деб маълум қилмоқда Хабар ресурси. Шундай қилиб «Alphabet» S&P 500 индексига кўра энг кўп ойлик тўлайдиган компаниялар рўйхатидан тўртинчи […]

30 aprel 12:25

Ўзбекистонда Facebook узилишлар билан ишламоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғининг ишида Тошкент вақти билан 4 сентябрь куни кечқурун узилишлар юз бера бошлади. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, фойдаланувчилар асосан серверга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришган. Узилишлар марказларидан бири Ўзбекистонга тўғри келган. Бошқалари – Япония ва Австралияга. Манба: KUN.UZ Did you find apk for android? […]

6 sentyabr 15:43

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

6 fevral 19:16

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

13 mart 12:24

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

12 aprel 11:32

Россияда 2018 йил охирига қадар Facebook​ ҳам блокланиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йил якунига қадар Россияда Facebook текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров “Известия” газетасига берган интервьюда маълум қилди, деб ёзади Sof нашри. “2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча […]

19 aprel 18:26

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

24 mart 12:15

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини […]

12 sentyabr 11:32