8 мая 11:04

Тошкентдаги музейда 7 тилда гапирадиган робот-гид хизмат кўрсатмоқда (фото)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бугун, 4 май куни Алоқа тарихи музейида алоқа соҳаси ходимларининг касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Танатанали тадбирда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов сўзга чиқди ва соҳанинг 64 нафар ходимига вазирликнинг идоравий мукофотларини топширди.

Шундан сўнг музей биносида янги – «Соҳа фахрийлари» экпозициясининг очилиш маросими ўтказилди.

Фото: «Xabar.uz»

Бу экпозицияда ўрнатилган сенсорли экранда соҳада узоқ йиллар ишлаган меҳнат фахрийлари, давлат ва вазирлик идоравий мукофотларига сазовор бўлган мутахассислар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин, ушбу маълумотлар базаси доимий равишда тўлдирилиб борилади. Ушбу дастурий маҳсулотни Тошкентдаги ИНҲА университети мутахассислари тайёрлашган.

Фото: «Xabar.uz»

Музейда ташриф буюрувчиларга етти тилда сўзловчи робот-гид хизмат кўрсатмоқда. У сиз билан бемалол гаплашади, рақсга тушиб беради, ҳатто ҳазиллашиб ҳам қўяди.

Музей ходимларининг билдиришларича, робот-гид ҳозирча биринчи қаватда хизмат қиляпти, келгусида музейнинг ҳар бир қаватига ана шундай робот-гидлар қўйилиши режалаштирилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий