12 fevral 13:46

Тошкентда Белоруссиянинг автобуслари синовдан ўтказилмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

8 феврал куни Тошкент шаҳрига Белоруссиядан иккита синов автобуси келтирилди. “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг билдиришича, Lotos синфига мансуб катта ва ўрта сиғимли ушбу МАЗ автобуслари табиий газда ишлайди, деб ёзмоқда Carzone нашри.

Матбуот хизматининг маълумотида ёзилишича, автобусларнинг поли паст, жисмоний имконияти чекланган йўловчилар ва ногиронлар аравачалари учун махсус жиҳозлар ўрнатилган.

Белоруссия автобуслари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автожамланмада синалади.

Эслатиб ўтамиз: олдинроқ JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси “Тошшаҳартрансхизмат”га сиқилган газда ишловчи 50та паст полли MAN A22 CNG автобусидан берган эди.

Пойтахт аҳолисига хизмат қилувчи MAN автобуслари сонини 350тага етказиш режада бор. Уларнинг бари Самарқандда йиғилади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий