3 aprel 14:20

Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тошкент Жанубий вокзали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан рекострукция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга, деб хабар бермоқда ЎзА.

Вокзал ҳудудида диаметри 14 метрлик иккита замонавий фаввора қурилган. Бу ёз кунлари ҳудуддаги иқлим мусаффолигини таъминлаб, йўловчиларга кўтаринки кайфият бағишлайди.
Вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.
Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вокзал ҳудуди замонавий девор билан ўралган. Вокзал биноси, касса зали ва вокзал ҳудуди 170 та видеокузатув камералари билан таъминланган.

3.JPG

Йўловчиларнинг йўл ҳужжати, паспорти, багажи ва қўл юклари вокзал ҳудудига кириш жойининг ўзида текширилади. Вокзал биносида йўловчилар учун жаҳон стандартларига мос шароитлар яратилган. Бинода кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, WiFi интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шахобчаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ва замонавий лифт мавжуд.

13.JPG

Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган.
Йўловчиларга бир суткада 100 нафарга яқин ишчи хизматчи хизмат кўрсатади.
Кутиш зали ҳаво ҳарорати меъёрини таъминловчи совутгичларга эга. Чипталар вокзал ҳудудида жойлашган бўлиб, бир кеча кундузда 5000 та чипта сотилади, шу жумладан электрон чипталар рўйхатдан ўтказилади.

Тошкент Жанубий вокзалидан қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар жўнатилади ва кутиб олинади:

Тошкент – Урганч
Тошкент – Бухоро
Тошкент – Андижон
Тошкент – Қўнғирод
Тошкент – Термиз
Тошкент – Сариосиё
Андижон – Бухоро
Андижон – Урганч
Андижон – Термиз
Тошкент – Бухоро (шарқ)
Тошкент – Термиз (Насаф)
Тошкент – Андижон (O`zbekiston)

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар:


Тошкент – Ходжикент
Тошкент – Ховос
Тошкент – Бекобод
Тошкент – Сирдарё
Тошкент – Гулистон

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилишларича, Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Латвия Тошкент шаҳрида онлайн-тўловли парковкаларни жорий қилишга ёрдам беради

Латвия Тошкент шаҳрида онлайн-тўловли парковкаларни жорий қилишга ёрдам беради

26 yanvar 10:39

Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказишга мўлжалланган машина пайдо бўлди

Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказишга мўлжалланган машина пайдо бўлди

13 mart 12:17

Тошкентда бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 млн доллар сарфланади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 миллион доллар йўналтирилади, деб ёзмоқда Repost нашри. 2018-2020 йилларда соатига 250 кишига хизмат қиладиган йўловчи терминали қурилади, учиш-қўниш майдони таъмирланади, парвозлар радиотехник таъминоти ва аэродром фаолияти учун зарур хизматлар ишга туширилади. Бу ишларнинг қиймати 140 миллион доллар баҳоланмоқда. Молиялаштириш хорижий молия […]

18 aprel 18:08