1 мая 18:05

Тимур Мусин: Кулишни билмасангиз – ресторан бизнеси сиз учун эмас!

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Машҳур бизнесмен, “Caravan Group” ресторанлар тармоғи раҳбари Тимур Мусин ёш тадбиркорларга муваффақият сирларини ошкор қилди.

Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан тадбиркорлик умидидаги ёшлар учун “Бизнес-экспресс” тренинглар сериясига старт берилди. Ушбу лойиҳа доирасидаги биринчи тренинг умумий овқатланиш тармоғига бағишланди.

«Caravan Group» ресторанлар тармоғи 1999 йилдан буён фаолият юритади.
Бугунги кунда компания таркибига Caravan биринчи ўзбекча ресторан, Izumi Осиё таомлари ресторани, The only pub, Affresco итальян таомлари ресторани, Sato шарқона мусиқий ресторан Chinara`s табиат қўйнидаги ресторанлар тармоғи киради

Жўяли маслаҳатлар

Кулишни билмасангиз – ресторан бизнеси сиз учун эмас!

Лимонни еб афтни бужмайтириш ҳам мумкин, лекин ундан лимонад тайёрлаб, роҳат олса ҳам бўлади.

Маслаҳатни профессионаллардан сўранг. Энг даҳшатлиси – кишининг ўзи билмай туриб, қандай ишлаш кераклигини ўргатишидир.

Даромад – кўламда. Кам столли ресторанда кўп пул топиб бўлмайди.

Миш-мишдан қўрқманг. Ҳар қандай изоҳ – бу сиз учун рекламадир.

Ресторанга нима учун ташриф буюришади? Мазали таом. Сервис. Муҳит. Шулардан ҳеч бўлмаса биттасида сиз устун бўлинг.

Ходимлар сони оқилона чегарада бўлсин. Масалан, менинг ресторанларимда 2500 турда егулик тайёрланади. Шунинг учун алоҳида технолог ёллаганман. Лекин 5-6та столли ресторан учун технолог шарт эмас.

Бизнесда ортиқчалар бўлмасин

Олдин латифа:

“Одамхўрлар йирик фирмага ишга жойлашишибди. Биринчи иш куни бош директор дебди:

– Бу ерда маошлар катта, ошхонада бемалол тушлик қилишингиз мумкин, фақат одамларимни еманглар.

Одамхўрлар ҳеч кимга тегмаймиз деб ваъда беришибди. Бир ой ўтибди. Бош директор улар олдига яна келибди:

– Ўз ишингизни жуда яхши бажаряпсизлар, мен ҳам, бошқалар ҳам ишингиздан рози. Лекин кеча фаррошимиз йўқолиб қолди ва мана, офис ифлос бўлиб ётибди. Мабодо билмайсизларми, нима бўлди экан?

Одамхўрлар ҳеч нарсадан хабарлари йўқлигини айтиб онт ичишибди. Бошлиқ кетгач, каттаси бошқаларидан сўрабди:

– Тан олларинг, қайси биринг единг?

– Мен, нимайди?

– Аҳмоқ! Бир ойдан бери маркетологлар, бошқарувчилар, минтақавий менежерлар, бренд-менежерларни еб келдик, ҳеч ким пайқагани йўқ! Фаррошни ейишга бало бормиди?!”

Хулоса қандай? – Мен ходимларимдан бирортасининг иш самарадорлигини билмоқчи бўлсам, таътилга чиқараман. Агар бир ой давомида йўқлиги билинмаса, уни ишдан бўшатаман.

Йўл қўйилган хато

2006 йил “Челси” номли қаҳвахонамда нархларни валютада беришга қарор қилдим.

Курсни эса, Марказий банк курсига боғлаб қўйдим. Бу оригиналлик мижозларда қизиқиш уйғотади деб ўйлагандим.

Аммо янглишган эканман. Бу хато мени банкрот қилиши мумкин эди… аммо мени рақобатчиларим “қутқариб” қолишди – улар ҳам менинг кетимдан шу хатони такрорладилар. Мана шу туфайли вазиятдан чиқиб кета олдим.

Мустақил ўқиш учун

Ицхак Адизэс (Македониялик тадқиқотчи, бизнес-бошқарувга оид кўплаб асарлар муаллифи)нинг китобларида бизнес бошқаруви бўйича қимматли фикрлар берилади. Ўқишни тавсия қиламан.

Биргина илтимос

Талабалардан илтимосим – яхши ўқинглар! Билимингиз пастлиги эртага фақат ўзингизга эмас, сиз ишлайдиган компанияга ҳам зарар келтиради.

Аловиддин Садритдинов тайёрлади.

Манба: Ишбилармон

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий