6 noyabr 19:13

TikTok АҚШда “Z avlod” орасида Facebook‘дан ўзиб кетди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

АҚШдаги 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг қарийб 42 %и TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Бу кўрсаткич эса Facebook‘дан (41 %) юқорироқ. Бу ёшдагилар учун энг машҳур иловалар – Snapchat (68 %) ҳамда Instagram (79 %).

Хитойнинг ByteDance ширкатига қарашли бўлган TikTok тармоғи америкалик компаниялар орасидаги ягона “хитойлик” саналади. Ширкат 2017 йилнинг 9 ноябрида Американинг Musiqal.ly ижтимоий медиа хизматини сотиб олган ва у асосида TikTokни яратган эди.

CNBC хабарига кўра, АҚШнинг чет эл инвеститсиялар бўйича қўмитаси ушбу харид юзасидан текширув ўтказа бошлаган. ByteDance хусусий ширкат бўлишига қарамай, Хитой компанияси бўлгани сабабли фойдаланувчилар шахсий маълумотлари дахлсизлиги важидан ушбу текширув ўтказилмоқда.

Spot.uz нашри маълумотларига кўра, TikTok Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинаётган бешта иловадан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Z avlod” (Generation Z) деганда 1995 йилдан кейин туғилганлар назарда тутилади ҳамда уларга нисбатан “рақамли одамлар” деган атама ҳам ишлатилади.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Instagram TikTok иловасидаги функциядан нусха кўчирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Instagram дастурининг Бразилия учун чиқарилган версиясида янги форматдаги сторислар пайдо бўлди. У жуда ҳам  TikTok иловасидаги 15 сонияли видеога ўхшаб кетади. Reels деб номланувчи бундай форматга мусиқадан ташқари фильтрлар қўшиш ҳамда ижро тезлигини ўзгартириш мумкин. Instagram вакилининг қайд этишича, TikTok, албатта, мазкур функцияни оммалаштиришда катта ҳисса қўшганлиги […]

12 noyabr 19:29