1 мая 14:55

Тиббиётни ўзгартирадиган 5 стартап

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Инсоният яралибдики, одамлар ўз ёшлиги ва кучини сақлаб қолиш, шунингдек, барча касалликлардан холи бўлиш масалалари билан боғлиқ саволларга жавоб излайди. Ҳозирча кексалик ҳақида унутишга ёрдам берувчи мўъжизавий воситалар ишлаб чиқилмаган, аммо, қаловини топсанг қор ҳам ёнади, деганларидек, ғоялар дунёни ўзгартирмоқда — бир қатор қизиқарли лойиҳалар борки, замонавий тиббиёт билан муносабатда ақл бовар қилмас ютуқларга сабаб бўляпти.

Қуйида исроиллик олимлар илм-фанда бизга қандай янгиликларни таклиф қилаётганини биргаликда ўрганамиз.

TytoCare стартапи

Биринчи стартапни Дэди Гилад қизи билан навбатдаги шифокор ҳузурига борганида ўйлаб топган. Гап шундаки, Дэдининг қизи тўсатдан ёмонлашадиган ва зудлик билан тиббий ёрдам талаб қилувчи қулоқ касаллигидан азият чекарди.

Шифокор учун бир неча соат навбат кутган Дэди ўз қизи сингари кўплаб одамлар куннинг исталган вақтида тезкор консултацияга муҳтожлигини ва бу масалада шифокор билан масофавий алоқани йўлга қўйиш энг яхши восита бўлиши мумкинлигини англаб етди.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсмирлардаги қулоқ, томоқ, юрак ва ўпка текширувлари бўйича виртуал консултация аниқликда шифокор кўригидан реал ўтишдан ҳеч ҳам қолишмайди.

Стартап жуда яхши муваффақиятга эришди, бугунги кунда унга киритилган инвестиция 45 миллион доллардан ошиб кетди.

GlucoMe стартапи

Бу лойиҳа қандли диабетга чалинган одамларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда кашф қилинди. Беморга шифокор билан доимий алоқада бўлиб туришни таъминловчи булутли платформага эга бўлган қон намунасини олиш учун симсиз монитор билан қурилма берилади. Бемор гаджет орқали қондаги глюкоза миқдорини ўлчай олади, барча маълумотлар эса автоматик тарзда қурилма хотирасида сақланади. Шифокор ҳар қандай вақтда таҳлил натижаларини кўриб чиқиши ва даволашни масофадан туриб созлаши мумкин.

EyeControl стартапи

Ишлаб чиқувчилар бутунлай фалажланганлар бошқалар билан мулоқот қила олишлари учун ёрдам берадиган ноёб кўзойнак тақдим этдилар. Кўзойнакка ўрнатилган инфрақизил камера бемор кўзлари ҳаракатини аниқлайди ва уларни ёзма сўзларни овозли сўзларга айлантирувчи экранга узатади ёки танланган абонент смартфонига жўнатади. Дастурда одамнинг оддий истакларини эшитишга имкон берувчи ва ўзини дунёдан ажраб қолгандек ҳис қилмаслиги учун “ичишни истайман, иссиқ, совуқ” ва бошқа шу каби тезкор сигналлар мавжуд.

Стартап қисқа вақт ичида кўплаб мукофот ва халқаро эътирофларга сазовор бўлди ҳамда ишлаб чиқувчилар ушбу кўзойнак тез орада клиникалар арсеналида пайдо бўлишига ва оғир аҳволдаги одамларга вакуумдан чиқиб олишларига ёрдам беришига умид қилишяпти.

Surgical Theatre стартапи

Бош мия жарроҳлиги амалиётида жарроҳ катта стрессни бошдан кечиради, чунки натижалар ҳар доим ҳам ижобий бўлмаслиги мумкин. Шу боис, шифокорлар “синов” операцияларини амалга оширишлари ва нима билан шуғулланишлари кераклигини тушунишлари учун ишлаб чиқувчилар мутахассиснинг барча ҳаракатларини 3D-реаллигида такрорловчи VR-платформасини яратдилар.

Платформа бир вақтнинг ўзида бир неча жарроҳлар ишлай олишига мўлжалланган. Сўнг улар ўзларининг иш натижалари билан ўртоқлашиш имконига эга бўлишади ва агар керак бўлса ҳамкасблар биргаликда муаммони ҳал қилиш усулларини топишади.

Surgical Theatre саккиз йилдан зиёд вақт давомида муваффақиятли фаолият юритяпти ва шу давр мобайнида ушбу йўналишни янада ривожлантириш учун 10 миллион долларга яқин инвестиция фондини жалб қила олди.

PillCam стартапи

Навбатдаги стартап инсон танасида жарроҳлик аралашувини камайтириш ва ташхис қўйишни янада енгил усуллар билан амалга ошириш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, PillCam ошқозон-ичак трактининг умумий ҳолатини текширишга ёрдам берадиган мўъжизавий дориларни таклиф қилади. Яъни, қизилўнгач, ингичка ва йўғон ичакларни ўрганиш учун уч хил капсула ишлаб чиқилди. Узатиш датчиклари билан жиҳозланган бу капсулалар шиш, қон кетиш ва ошқозон-ичак трактидаги бошқа муаммоларни топишга ёрдам беради. Компютер барча маълумотларни реал вақт тартибида шифокорга узатиб туради. Ҳозирда капсулалар ҳар бири нархи 500 доллар, лекин ишлаб чиқувчилар вақти келиб улар нархи барқарорлашишини таъкидлашмоқда.

Хабар нашри материали асосида тайёрланди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Нега стартаплар Америкада тўпланади?

Нега стартаплар Америкада тўпланади?

28 mart 17:36

Собиқ рекламачи гранолалардан батончиклар ишлаб чиқаришни қандай бошлагани ва Ўзбекистонда фойдали снэклар бизнесини қай тарзда ривожлантиргани ҳақида

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Собиқ рекламачи гранолалардан батончиклар ишлаб чиқаришни қандай бошлагани ва Ўзбекистонда фойдали снэклар бизнесини қай тарзда ривожлантиргани ҳақида Сергей Шараев сувенир бўйича бизнесини сотиб юборди ва 2017 йил ҳамкорлари билан бирга Fit Spo гранола-батончиклари ишлаб чиқаришга сармоя киритди. Компания мақсади фойдали снэклар ишлаб чиқаришда ўрнашиб олиш ва озиқ-овқат […]

Фойдали, аммо муваффақиятсиз: 2018 йилда ёпилиб кетган энг қиммат стартаплар

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. PitchBook аналитик компанияси жорий йилда ёпилиб кетган стартаплар ҳақидаги маълумотларни тўплади, Business Insider нашри эса улар орасидан энг қимматларини эълон қилди. Бу компанияларнинг аксариятига бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун инвестиция етишмаган. 25. SDC materials Фото: Bill Pugliano/Getty Images Автомобиль саноати учун наноматериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 2004 йилда […]

13 noyabr 11:02