14/09/2017

Элон амаки, камазингиз нимада юради? Токда, укам, токда! Tesla Semi юк автомобили кейинги ойда оммага таништирилади

Бундан бир неча ой илгари Tesla компанияси электрда ишлайдиган юк автомобили устида ишлаётгани маълум қилинган эди. Бугун эса мазкур автомобиль 26 октябрь санасида тақдим этилиши ошкор қилинди, деб ёзмоқда ITC нашри.

Айрим тасдиқланмаган миш-мишларга қараганда ушбу юу улови автоном равишда ҳаракатланиш опциясига эга бўлиши ва захира зарядда 500 км масофа босиши кутилмоқда.

Элон Маскнинг Твиттер тармоғида ушбу янги юк автомобили Калифорния (АҚШ) штатидаги Хоторн шаҳрида намойиш этилиши ёзиб ўтган.

Мазкур юк автомобили юк ташиш йўналишида катта ўзгаришлар сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу юк улови Tesla учун Model 3 сингари жуда кучли аҳамият касб этади. Унинг муваффақияти компания келажагини белгилайди, дейишмоқда айрим экспертлар.
Made on
Tilda