28 fevral 9:51

“Тесла”нинг савдоси Mercedes ва BMWникидан ўзиб кетди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўтган йили Mercedes-Benz S-класс ва BMW 7-серияси Tesla Model S билан савдода беллашди. Ҳисоб “Тесла” фойдасига ҳал бўлди, деб ёзмоқда Carzone сайти.

Tesla Model Sнинг савдоси АҚШдагина эмас, Европада ҳам қизғин бўлди. JATO Dynamics маълумотига кўра, 2017 йилда Европада 16 132та Tesla Model S сотилган. Бу бир йил олдингидан 30 фоизга ортиқ натижадир. Mercedes-Benz S-класс эса 13 359та сотилиб, бор-йўғи 3 фоизлик ўсишни намойиш этди. 11 735та сотилган BMW 7-сериясининг савдоси 13 фоизга пасайиб кетди.

АҚШ бозорида “Тесла” қандай зафар қучганини рақамларда кузатинг. Model S — 28 800 дона (+9 фоиз). Mercedes-Benz S-класс – 15 888дона (16 фоиз).

Аммо ҳар ерда бўлганидек “Тесла”нинг муваффақиятини шубҳа остига олувчилар ҳам бор. Улар ҳукумат имтиёзлари туфайли Tesla Sга талаб ошди, демоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий