11/08/2017

Tencent ва Amazon Android ихтирочиси Энди Рубин стартапига 300 млн доллар ажратади

Essential смартфонларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган дастурчи Энди Рубин (Android операцион тизимининг ихтирочиларидан бири) стартапига 300 млн доллар сармоя ажратди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Amazon компаниясига қарашли Alexa Fund жамғармаси ҳамда Хитойнинг Tencent холдинги (Riot Games, Supercell ўйинлари, WeChat мессенжерининг эгаси ва Tesla компаниясининг муайян қисмдаги қиммабаҳо қоғозлари акциядори) Essential стартапининг инвесторига айланган.

Ушбу янгиликдан кейин стартапнинг умумий нархига қанчага ортганлигига аниқлик киритилмаган. Бироқ бундан икки ойча илгари у 993 млн долларга баҳоланган эди.
Стартап чиқарган биринчи смартфон – Essential PH-1 модели 699 доллар нархида сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Мазкур смартфонни биринчи бўлиб АҚШ ва Канадада истиқомат қиладиган одамлар харид қилиши мумкин.

Энди Рубин сўнгги Android версиясидаг ишлайдиган мазкур илғор смартфонни шу йилнинг май ойида намойиш қилган эди. Бироқ аппарат ҳалигача сотувга чиқарилмаган. Бунга ишлаб чиқариш ва сертификациядаги айрим кечикишлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Made on
Tilda