12/07/2017

Россиянинг Серч Информ" компанияси Ўзбекистонда Telegram`даги маълумотларни ҳимоялайдиган дастур тақдимотини ўтказди

Ахборот хавфсизлигига оид дастурий таъминотларни ишлаб чиқадиган Россиянинг "Серч Информ" компанияси Ўзбекистонда Telegram мессенжеридан махфий маълумотларнинг сизиб чиқишини бартараф қиладиган янги инструмент тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан нашри компания матбуот хизматига таяниб хабар берган.

SimilarWeb маълумотларига кўра Telegram Ўзбекистондаги энг оммабоп ва кўп ахборот алмашиладиган мессенжер ҳисобланади. Мамлакатимизда бир қатор давлат ташкилотларининг ўз Telegram-каналлари фаолият юритиб келмоқда. "Серч Информ" мазкур мессенжерга татбиқ қилган DLP-тизимлари ташкилот ходимларига эркин маълумот алмашиш ва бир вақтнинг ўзида компаниянинг қимматли активларини ҳимоя қилишга имконият беради.

Тизим трафикни реал вақт режимида текшириб боради, таҳлил қилади ва кибер-таҳдидлар ҳақида огоҳлантиради. Шу билан бирга мазкур тизим Viber, ICQ, AIM, Jabber, MSN, Mail.ru Агент, Facebook, Google+ ва LinkedIn тармоқларида ҳам хавфсизликни назорат қилиш хусусиятига эга, деб ёзилмоқда нашр хабарида.
Made on
Tilda