11/10/2017

Telegram'нинг iOS иловасида рус тили пайдо бўлди

Шу билан бирга, мессенжернинг ушбу платформадаги иловасига француз, украин, индонез ва малай тиллари ҳам қўшилган. Сервис асосчиси Павел Дуровнинг ёзишича, тез орада иловада форс тили ҳам пайдо бўлади.
Юқоридаги тиллардан ташқари Telegram'нинг iOS иловасида яна бир янгилик – харитада жойлашувларга "жонли белги" қўйиш функцияси ҳам қўшилди. Месcенжер, шунингдек, мусиқаларни плейлист шаклида кўрсатадиган ва мусиқа альбомларини намойиш қиладиган бўлди.

Made on
Tilda