27/06/2017

Кутилмаган ҳолат: Блокланиш ҳақидаги таҳдидлардан кейин Россияда Telegram иловасини юклаб олиш фаоллашди

Роскомнадзор раҳбари Алексей Жаров 23 июнь куни мессенжер асосчиси Павел Дуровдан ушбу идора реестрига киритилиш учун маълумот тарқатувчи ташкилотчилар тўғрисидаги тафсилотларни тақдим қилишни очиқ равишда талаб қилган. Агар талаб этилган маълумотлар белгиланган муддат давомида идорага тақдим этилмаса, Жаров Россия ҳудудида Telegram мессенжерининг блокланиши мумкинлигини қайд этган. Ушбу хабардан кейин мессенжер iPhone учун мўлжалланган бепул иловалар тоифасида 15 ўриндан 10 ўрингача кўтарилган.
Расмда Павел Дуров, Telegram асосчиси
25 июн санасида эса Telegram мазкур рейтингда 12 ўринга тушган. Бироқ кеча у яна еттинчи ўринни банд қилган. Бундан ташқари, у "ижтимоий тармоқлар" ва "мессенжерлар" тоифасида фойдаланувчилар томонидан энг кўп қидириладиган юқори учликдан жой олган.

Android қурилмаларга мўлжалланган Google Play дўконида эса мессенжер 25 июн санасида 31 ўриндан 20 ўринга юқорилаган.
Made on
Tilda