09/09/2017

Telegram'да паспорт столи бланкаларини олиш имкониятини берадиган бот пайдо бўлди

Ўзбекистон ИВВ ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мутасадди ходимлари ҳамкорлигида масофадан туриб Telegram мессенжери орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни фуқароларга бепул тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди, деб ёзмоқда Daryo сайти.

Фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни кўчириб олиб, улардан фойдаланиши учун Telegram'даги @PassportInfoUz ботида рўйхатдан ўтиши лозим.
Made on
Tilda