22/11/2017

Telegram`да илк маротаба "қароқчи" мусиқа канали блокланди

Telegram мессенжерининг маъмурияти муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда мусиқий композицияларни тарқатган канални блоклади. Ҳодисанинг қизиғи шундаки, мессенжер биринчи маротаба айнан мана шундай канлани блокламоқда.

Каналнинг номи "Всякая годная попса" @top_pop бўлиб, унга жами 1,3 минг нафар фойдаланувчи аъзо бўлган. Канал муаллифининг қайд этишича, яқинда архив форматида юкланган Тейлор Свифтнинг янги альбоми блокланишнинг асосий сабаби бўлиши керак.

Ҳозирда канеал муаллифи кни бошқа ном остида қайта очган бўлиб, ундаги фойдаланвчилар сони 850 нафарга етган, дейилади Ferra нашрининг хабарида.

Made on
Tilda