24/07/2017

Telegram'да ўз-ўзини йўқ қилувчи фото ва видеолар пайдо бўлди

Эндиликда Telegram мессенжеридаги шахсий ёзишмаларни маълум муддатдан сўнг ўчиб кетадиган қилиб созласа бўлади. Таймерни ўрнатиш учун файл менюсидаги соатнинг белгисини танлаш керак. Ўз-ўзини йўқ қилиш жараёни жўнатилган фото ёки видео файл қабул қилувчи томонидан очилганидан сўнг ишга тушади, деб Daryo нашри.

Белгиланган вақт келгач файл бутунлайга йўқолиб кетади — худди махфий чатлардаги каби. Агарда фойдаланувчи расм ёки роликни скриншот қилишга уринса, сиз бу ҳақида дарҳол хабардор бўласиз.

4.2 янгиланиш баъзи медиафайлларни кўчириб олишни тезлаштиради. Агарда сиз 100 минг ёки ундан ортиқ фойдаланувчиси бор каналда бўлсангиз Telegram контент (SDN) етказиб бериш тармоғидан фойдаланади. Бу эса файлларни тезроқ кўчириб олиш имконини беради.

Telegram'да бошқа бир фойдаланувчига жўнатмоқчи бўлган стикерларни танлаш янада осонлашди: эндиликда танлов зонасини бутун экранга қадар кенгайтириш мумкин. Бундан ташқари компания суратларни таҳрирлаш қурилмасини яхшилади ҳамда созламалар орқали профилга изоҳ ёзишга рухсат берди.

Бу каби функциялардан фақатгина iOS ва Android операцион тизимида бошқариладиган мобил қурилмаларда фойдаланиш мумкин.
Made on
Tilda