28 mart 17:32

Telegram’да стикерларни қидириш функцияси пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Telegram мессенжери iOS учун 4.8 ва Android учун 4.8.5 янгиланмаларини чиқарди, улар еттита янги функцияга эга, деб Дарё сайти компанияга блогига таяниб.

Энди Telegram мессенжери орқали катта ҳажмдаги фотосуратларни юбориш, стикерларни қидириш мумкин бўлди. Кўплаб дизайнерлар ўз стикерларини яратди. Стикерлар жамланмаларининг умумий сони 500 тадан ошди. Шундан келиб чиқиб, Telegram тезкор қидирувни ишга туширди. Бунда калит сўзни киритиш ёки Emoji смайликларидан бирини қўллаш мумкин, шундан сўнг дастурнинг ўзи зарур мавзу бўйича смайликларни таклиф қилади.

Фотоматериалларни жўнатиш учун эса янги «+» тугмасини босиш керак, шунда фотосуратлар ўз манзилига юборилади.

Бундан ташқари, тунги режимнинг автоматик ёқилиши, авторизация учун виджет, фотосурат изоҳидаги матнни форматлаш, канал ёки гуруҳлардаги маълум бир хабар юзасидан шикоят юбориш имкониятлари ҳам пайдо бўлди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий