26 iyun 18:02

“Telegram”да футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига пул тикишни таклиф этаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Telegram”да футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига пул тикишни таклиф этаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлди. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар берди. Мазкур идора барча карта эгаларини янада ҳушёр бўлишга чақирган.

Қайд этилишича, шу кунларда Telegram мессенжери орқали ноқонуний пул йиғимларини ташкиллаштирган гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ҳаракатлари аниқланган ва уларни бартараф қилиш чоралари кўриляпти.

Гап шундаки, мессенжерда футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган жорий йилги жаҳон чемпионати ўйинлари башорати учун пул тикишни таклиф этаётган гуруҳ пайдо бўлган. Уларнинг аъзолари ҳар бир футбол учрашувидан олдин, “картадан картага пул ўтказиш” хизмати орқали маблағ кўчиришга чақирилган.

Ҳатто Процессинг маркази мутахассислари томонидан бу борадаги ноқонуний ҳаракатларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўргунга қадар ушбу эълонга чув тушганлар ҳам борлиги маълум бўлди. Яъни айрим “башоратчи” карта эгалари маълум миқдорда пул ўтказишга улгургани ҳам қайд этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш” номли 278-моддасига биноан ноқонуний қимор ўйинларини ташкиллаштириш ҳамда уларни ўтказиш билан шуғулланган қонунбузарларга нисбатан етти йилгача қамоқ жазоси белгиланади.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, Ягона умумреспублика процессинг маркази барча карта эгаларидан қонунчиликда белгиланган меъёрларга хилоф фаолият олиб бораётган ҳаракатларда қатнашмасликка чақиради. Ноқонуний ўйинларда иштирок этиш юзасидан барча масъулият унда иштирок этган карта эгасининг зиммасига юклатилади.

 

Манба: Халқ сўзи  сайти.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий