22 oktyabr 17:38

«Телба» Илон Маскнинг Tesla’си дунё автосаноатини «дафн этади»ми?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Жасур ғоялар инсониятни доим олдинга силжитиб келган. Биз кундалик турмуш тарзида фойдаланаётган қулайликларнинг ҳар бири ўз вақтида бирор «телба»нинг хаёлий «маҳсулоти» бўлган. Деярли ҳар бир «телба» ўз ғояси туфайли «ақли расо»лар томонидан мазах қилинган, даккилар эшитган. Ғоя ҳаётга татбиқ этилгандан сўнг эса дакки берувчилар ҳеч нарса кўрмагандек янги қулайликдан фойдаланиб кетаверган.

Илон Маск

Илон Маск Tesla компанияси асосчиси эмас. Аммо у 2004 йилда бу компанияга келганда, Tesla конвейерида фақат битта электромобил – нархи 100 минг доллар турадиган Roadster спорткари бўлган, холос. 2006 йилга келиб Маск компаниянинг янги, кўпчиликка хомхаёл бўлиб кўринган режасини овоза қилди: оммабоп электромобиллар ишлаб чиқариш.

Илон Маск билан таниш бўлганлар уни «уддалаб бўлмайдиган ишларга қўл урадиган одам» деб таърифлашади. Маск бирор-бир муаммо билан юзма-юз келганда, уни ҳар қанча тўлов талаб қилинмасин ҳал қилишга киришади ва бошқалар нореал деб ҳисоблаган ишларни мунтазам қилиб келади.

2006 йилда электромобил оммабоп бўлиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган – «электромобил албатта қиммат бўлади» деган фикр устувор бўлган эди. Шу боис, Маскнинг режаси жиддий қабул қилинмади, шунчаки бир телбанамо пиарга йўйилди. Аммо воқеалар ривожи бошқача кечди.

2012 йилда сотувга нархи 75 750 доллардан бошланадиган, бир бор қувват олиб, 502 километргача юрадиган бир двигателли Tesla Model S чиқди. 2012 йилнинг 12 ноябрида у Америкада Motor Trend журналининг «Йил автомобили» совринини қўлга киритди. Бу бошланиши эди.

2015 йилда компания Tesla Model X’ни, 2016 йилга келиб нархи 35 минг доллар турадиган, қайта қувватлантиришсиз 320 километр юрадиган Tesla Model 3’ни сотувга чиқарди.

Tesla Model X

Tesla Model 3

2017 йил ноябрь ойида компания 40 тонна юк билан 800 км юрадиган Tesla Semi тақдимотини ўтказди. Унинг сотувга чиқарилиши 2019 йилга мўлжалланган. Уни дунёдаги биринчи электр юкташигич дейишмоқда.

Tesla Semi

Сотиш ҳажми

Рақамлар: 2018 йилнинг август ойида Америка бозорида сотилган Tesla Model 3’нинг умумий нархи 1 млрд. долларни ташкил этди ва Tesla енгил автомобиллар сотиш бўйича Америкада пешқадамга айланди. Toyota Camry ва Honda Accord ортда қолиб кетди. 10 йил аввал буни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди. Япония автосаноатчилари Америка бозорида етакчи ўринларни эгаллаш учун ўнлаб йиллар давомида меҳнат қилишган. Яқингача Америка автокорхоналарининг бирортаси японлардан ўзиб кетишни орзу ҳам қила олмаётган эди. Tesla Model 3 эса буни 13 ойда уддалади.

2018 йил 1 июль куни Илон Маск Tesla автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳафтасига 7 минг донани ташкил этганини маълум қилди.

Сотиш услуби

Автомобилларни сотишда ҳам Tesla эски услубдан – мустақил дилерлар орқали, содда қилиб айтганда, дўконларда сотиш амалиётидан воз кечди. Сотиш Tesla’нинг интернет-сайти орқали амалга оширилади. Бу тизим Apple компанияси ўз маҳсулотларини сотиш тизимига ўхшайди. Tesla автосалонлари эса шунчаки кўргазма майдончаларидир.

Молиявий аҳвол

Компания инвесторлари сафида Google бунёдкори Ларри Пейж ва Сергей Брин, eBay асосчиси ва президенти Жефри Сколл, Daimler AG, Toyota ва Илон Маск. Биринчи босқичда ҳаммадан кўп маблағни (70 млн доллар) Илон Маск киритган.

Саккиз йил мобайнида компания зарарга ишлаб келмоқда. 2017 йилдаги зарар 2,24 млрд. долларни ташкил этди. Шунга қарамасдан, компаниянинг бозор капитализацияси ўсишда давом этди ва 64,25 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бу билан Tesla капитализацияси General Motors ва Ford Motor каби компанияларникидан юқорилаб кетди.

Келажак

Илон Маск автомобил архитектураси бўйича янги ғояларни қабул қилиш ва ўрганишда давом этмоқда. 2019 йилда Model Y кроссовери тақдим қилиниши режалаштирилган. Беш йилдан кейин эса нархи 25 000 доллар бўладиган электромобиллар ишлаб чиқариш назарда тутилган. Бу эса электромобил нархи Америкадаги ҳамёнбоп автомобиллар нархи билан тенглашади, деганидир. Бу электромобиллар савдосини янада чаққонлаштиради.

Bloomberg нашрига берган интервьюсида Илон Маск Tesla электромобилларини Европада ишлаб чиқаришни кенгайтириш режаси ҳақида гапириб берганди. Ҳозирда Нидерландияда Tesla Model S йиғилмоқда. Европада серияли ишлаб чиқаришни Tesla Model 3’нинг «бюджет» туридан бошлаш мўлжалланмоқда. Бу 3-4 йилда амалга ошиши мумкин.

Супер «зарядчик»лар

Tesla «Суперқувватлагич»лар (ингл. Supercharger) — электромобилларни қувватлантириш станциялари тўрини яратмоқда. Бу станциялар қувватни асосан қуёш батареяларидан олади. 2015 йил ҳолатига келиб АҚШнинг барча асосий транспорт коридорлари станциялар билан қопланган бўлиб, мамлакатнинг бир четидан бошқа четига электромобилда етиб бориш имконини беради. Айни дамда «Суперқувватлагичлар» тўри Европа ва Осиё мамлакатларини қамраб олмоқда.

Tesla электромобилларини қувватлантириш неча пулга тушади?

Аккумулятор батареясини 85 кВт-соат қувват билан 40 дақиқа ичида 80 фоизгача қувватлантириш хизмати нархи электромобил нархига киритилган.

Қуввати тугаган батареяни қувватлантирилган батареяга тез алмаштириш (бир ярим дақиқада) роботлаштирилган технологияси 60-80 доллар туради.

2014 йилда Tesla ва Невада штати ўртасида тузилган битимга асосан қурилиши режалаштирилган заводда 2020 йилдан бошлаб йилига 500 минг дона батарея ишлаб чиқаради.

Автопилот

Илон Маск Tesla’га яна бир нарсани олиб келди – автопилот. Бу компаниянинг аввалги раҳбари Мартин Эберҳарднинг хаёлида ҳам йўқ эди. Tesla автопилотни муттасил мукаммаллаштириб бормоқда. Яқин ойларда Model 3’нинг Тинч океанидан Атлантика океанигача масофада ҳайдовчисиз юриши кўзда тутилган, келаси йилдан эса – автопилот шаҳарларда йўлга қўйилиши мумкин. Маскнинг эътироф этишича, Model 3 шу даражада амбицияли лойиҳа эдики, у муваффақиятсизликка учраса, компания барбод бўлган бўларди, автопилот лойиҳаси ҳам худди шундай – у ёки йўлдаги ҳалокатлар сонини бир неча баробар камайтиради, ёки дастурчилар эътиборидан яширин қолган хатолар аварияларга олиб келади ва компания қайта тикланиб ололмайдиган даражада зиёнга юз тутади. Маск шундай рискка боради, бошқаси бормасди.

Рақобатчилар

2018 йилнинг учинчи кварталида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича Tesla Porsсhe ва Jaguar’дан ўтиб кетмоқда. Марра – бир кварталда 83 500та автомобил ишлаб чиқариш. Бу кўп эмасдек туюлади, аммо бу 5 млрд. доллар деганидир. Шу билан бирга, жорий йилнинг иккинчи чорагида компания тилга олинган рақобатчиларидан ортда эди.

Ҳеч бир компания ҳозирча Tesla’га рақобат қила оладиган унинг аналогини ярата олгани йўқ. Jaguar I-PACE, GM Bolt – бу ва бошқа маркалар технологик ортда қолишни бартараф қилишлари мушкул бўлади.

Tesla нафақат анъанавий автосаноатчиларга зарба бермоқчи, балки буни қисман уддалаб бўлди ҳам. АҚШда Tesla савдоси ўтган йил сентябрь ойидан бу йил сентябрь ойи оралиғида 563 фоизга ортди. Mercedes-Benz’ники эса 15,6 фоиз пасайди. Бу ҳали бошланиши. Келгуси йили Model 3 конвейердан икки баробар кўп ишлаб чиқарилади. 2020 йилда мазкур платформада кроссовер ишлаб чиқариш бошланади. 2023 йилда эса 25 минг доллар турадиган «тесламобил» ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Шаксиз омиллар ҳақида

Эркин иқтисодий муҳит ва ҳақ-ҳуқуқларнинг барқарорлиги инсониятни олдинга суришга Яратган томонидан сафарбар этилган «телба» қатламнинг иқтидори юзага чиқиши учун бирдан-бир яхши муҳитдир. Мансабдорларнинг ваколатлари қатъий чегаралангани, шахсий мулк дахлсизлиги қатъий таъминлангани, мустақил суд – буларсиз ақлан ва руҳан фаол мазкур ноёб ва шу билан бирга қимматли қатламнинг иши юришиши мумкин эмасди…

Forbes ва Wikipedia маълумотлари асосида Шокир Шарипов тайёрлади

 Манба: KUN.UZ 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Жосусликда айбланган Tesla ходими бунга жавобан компания қарши даъво билан чиқди ва маънавий зарар учун 1 миллион АҚШ доллари талаб қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Tesla компаниясига нисбатан саноат жосуслигида айблаган Мартин Трипп собиқ иш берувчисини судга берди. Унинг сўзларига кўра, Gigafactory электрокарлари ишлаб чиқариш фабрикаси атрофида автомобил қисмлари ва бошқа чиқиндилар тўлиб ётибди, компания эса янги машиналарни ишлаб чиқариш учун шикастланган батареялардан фойдаланмоқда. Model 3 автомобилининг ўзига 732 та шундай аккумуляторлар […]

2 avgust 15:29

Tesla Model 3’нинг энг арзон модели сотувга чиқди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Tesla компанияси 1 март куни Tesla Model 3 седанининг 35 минг доллардан сотилиши бошланишини эълон қилди. Компания бу нархга ушбу моделни 2017 йилда ишлаб чиқаришни бошлагандан бери интилиб келган. Бу моделнинг нархи охирги вақтгача 45 минг долларни ташкил қилган, деб маълум қилмоқда Кун сайти. Бироқ бу нархга […]

1 mart 9:59

Саудия Арабистони Tesla рақобатчисига 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритмоқчи

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг электрокарлар ишлаб чиқарувчи Lucid Motors компанияси Саудия Арабистони миллий фаровонлик жамғармаси (PIF) билан 1 млрд доллардан кўпроқ сармоя ажратилишига келишиб олди. Пуллар Аризона штатида завод қуриш ва компаниянинг илк электромобили Lucid Air’ни серияли ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Lucid Motors 2007 йилда Калифорнияда Tesla ва Oracle компанияларининг собиқ […]

Tesla Model 3 жиддий автоҳалокатда бир йўловчи аёлни ўлимдан асраб қолди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Tesla Model 3 йўлдаги тўқнашувдан сўнг бетон тўсиққа бориб урилди ва бир неча марта тўнтарилиб кетди Tesla Model 3 АҚШда йил бошидан буён сотилаётганлигига қарамай, ушбу седаннинг хавфсизлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ: Model 3 на ишлаб чиқарилган ватанида, на Европада расмий тўқнаштириш синовидан ўтган. Шунинг учун […]

21 iyul 11:05

Илон Маск Лос-Анжелес остидаги ер ости туннелини очиб берди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Лос-Анжелес остида ўзининг яна бир компанияси – The Boring Company’нинг биринчи туннелини очди. Бу автомобилчиларга тезроқ ва тирбандликларсиз ҳаракатланиш имконини берадиган биринчи туннел бўлди. © REUTERS / Robyn Beck/Pool Маск томонидан тақдимот маросимида маълум қилинишича, туннелда тез ҳаракатланиш учун автомобиллар керак […]

20 dekabr 18:42

Ford Teslaнинг устидан кулди: компания раҳбари 7000 та машинани 4 соатда йиғишини маълум қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Tesla компанияси ўзининг ишлаб чиқараётган электрокаралари сонини кескин оширгани ҳақида мақтанган эди. Хабарда компания ишлаб чиқараётган машиналар сони ҳафтасига 5000 тага етгани маълум қилинганди. Ушбу компания раҳбари, шахсан  Илон Маскнинг ўзи  икки моделни қўшиб ҳисоблаганда, ҳафтасига  7 мингта машина йиғилаётганини ғурурланиб айтганди. Энди эса, Teslaнинг устидан Ford […]

13 iyul 11:23

Кун тасвири: Илона Масканинг Tesla смартфони қандай бўлади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Оммавий ахборот воситалари Илона Маска ҳақида гапиришни хуш кўради, чунки у ҳақидаги маълумотлар жуда қизиқ ва ҳар доим янги. У, бир қарасанг, бизнесмен ва ихтирочи, бир қарасанг, инсониятни электр машинасига ўтиртиришни, уйни қуёш батареялари билан тўлдиришни, дунёнинг чексиз кенгликларини ўзлаштиришни, метро қуришни ва бошқа кўплаб кашфиётлар қилишни […]

24 iyul 22:00

Маскка Tesla’ни сотиб олишда ким ёрдам бериши айтилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Саудия Арабистони суверен жамғармаси Tesla акцияларини харид қилиш бўйича компания раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, фонд Tesla асосчиси Илон Маскка компанияни акциядорлардан сотиб олишига ёрдам бериши керак бўлган келишувда иштирок этмоқчи. Таъкидланишича, Саудия Арабистони шу тарзда нефть бозоридаги […]

14 avgust 18:35

Электромобиль божи: Ўзбекистонга Tesla олиб кириш қанчага айланади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2019 йилдан электромобиллар олиб кириш учун бож ва акциз бекор қилинди. Энди четдан электромобиль олиб келсангиз, 20% ҚҚС, 3% йўл жамғармасига йиғим ва божхона расмийлаштирувига йиғим тўлайсиз. Масалага аниқлик киритиш мақсадида, Avtostrada.uz Ўзбекистонга Tesla автомобилини олиб келиш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.   Tesla Model S – Москвадаги автосалонда […]

4 fevral 10:10

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

23 mart 15:37

Tesla автомобиллари ўғриларини Бах мусиқаси билан чўчитади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Tesla автомобилининг янги махсус хавфсизлик тизими машинани олиб қочишга уриниш вақтида Иоганн Себастьян Бахнинг “Токката и фуга ре минор” мусиқасини баралла ижро эта бошлайди, деб ёзади Кун нашри. Бу ҳақда Tesla компанияси асосчиси Илон Маск маълум қилди. “Tesla Sentry Mode режими ўғирлик пайтида Бахнинг “Токката и фуга ре […]

28 yanvar 13:29

Жеймс Мердок Тесла компанияси директорлар кенгаши раиси бўлиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ПАЛО-АЛТО, АҚШ – “21st Century Fox” трансмиллий медиаҳолдинги раҳбари Жеймс Мердок “Тесла” компаниясининг директорлар кенгаши раиси лавозимига номзод бўлди, деб хабар беради BBC. Олдин ушбу лавозим эгаси Илон Маск эди. Илон Маск ўз “twitter”ида Мердокнинг Теслани бошқариши ҳақида хабарни рад этиб “бу ёлғон” дея изоҳ қолдирган. Олдинроқ, Илон Маск […]

11 oktyabr 16:09