12 mart 15:17

Тайёр бизнесни сотиб олиш: ижобий ва салбий томонлари

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бугунги кунда ўз бизнесингизни ташкил қилишнинг учта усули бор.

Биринчиси, компанияни нолдан яратиш, унинг концепцияси, маҳсулотини ишлаб чиқиш, мижозлар ва етказиб берувчиларнинг базасини топиб, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш мумкин. Бу сизни жуда кўп куч, асаб ва пул талаб қиладиган ажойиб, аммо жуда қиммат жараёндир.

Иккинчиси, франчайзинг доирасида бизнесни очиб, вазифани соддалаштиришингиз мумкин. Бундай ҳолда бизнесни ташкил қилиш билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти олиб ташланади. Франчайзер ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, ихтиро учун ҳеч қандай янги нарса бўлмайди – тайёр бренд харидорларни жалб қилади, етказиб берувчилар ва алоқаларни франчайзинг шартномаси билан сизга «мерос» сифатида қўлга киритасиз.

Ва, учинчиси,сиз бошқа тадбиркорлардан тайёр бизнесни сотиб олишингиз мумкин. Учинчи вариантнинг афзаллик жиҳатлари ва камчиликлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Тайёр бизнесни ким сотади?

Агар сартарошхона ёки ресторан сотиладиган бўлса, демак, уларнинг эгаси даромад келтирмайдиган бизнесдан қутулишни хоҳлайди. Тайёр ишни умуман бошқа ҳолларда ҳам сотиш мумкин. Тадбиркор бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни, умуман бошқача йўналишга эга бўлишни режалаштириши, умуман, тадбиркорликдан воз кечиб, яна ёллама ишчи бўлишни исташи мумкин.

Шундай ишбилармон тадбиркорлар борки, улар ҳатто тайёр бизнесни махсус ташкил этиб, сотишади. Шу йўл орқали даромад олишади. Шунинг учун ишнинг савдога қўйилишининг сабаблари турлича бўлиши мумкин.

Тайёр бизнесни сотиб олишнинг афзал томонлари

Ушбу йўлнинг афзалликлари, албатта, ҳар бир нарсага тайёр бўлишингиздан келиб чиқади. Маҳсулот аллақачон ишлаб чиқилган ва уни кўпайтиришга сармоя киритилган, мижозлар базаси яратилган. Бу ерда қимматли тажриба ва аниқ билимга эга бўлган ходимлар, етказиб берувчилар билан алоқалар, яхши ташкил этилган логистика хоналари мавжуд. Бундан ташқари, бизнес дарҳол даромад келтиради, сармоялар ўзини қоплагунга қадар кутишнинг ҳожати йўқ.

Тайёр бизнесни сотиб олиш билан бирга сиз ўз куч ва асабларингизни сақлайсиз. Кўп маблағ сарфлаб, у ўзини қопламагунча бир неча ой ёки ҳатто йиллар кутишингиз шарт эмас. Тайёр бизнес – яхши ишлайдиган, фаолият кўрсатадиган механизм бўлиб, асосий вазифангиз менежментни моҳирона ва малакали тарзда эгаллаш, ходимларнинг ишончини қозониш ва компанияни янада ривожлантиришни давом эттиришдир.

Тайёр бизнесни сотиб олишнинг камчиликлари

Албатта, бу услуб ўзининг камчиликларига эга. Энг муҳими шундаки, сиз компаниянинг ҳақиқий ҳолатини билмайсиз. Ҳатто энг аниқ текширувлар ҳам сув остидаги тошлар ва тўпланган муаммоларни кўрсатолмайди. Етказиб берувчилар ва бюджет олдида юзага келган қарзларга жуда эҳтиёт бўлиш керак, ана шунда тўсатдан даъво ва санкцияларга дуч келмайсиз.

Қўлга киритилган бизнесни тўғри баҳолаш керак. Идеал ҳолда, учинчи томон баҳоловчи иштирок этиши керак. Ахир арзимайдиган бизнес учун жуда юқори нархлар тўлаш хавфи ҳар доим бор. Агар бизнесни баҳолашда компаниянинг бозорда ривожланиш истиқболларига, режалаштирилган фойда ва пул оқимига диққатингизни қаратинг.
Фойдани таҳлил қилганда, бухгалтерлик ҳисобига эмас, балки бошқарувга таянинг – бу сизнинг компания активларининг ҳақиқий ҳолатини кўрсатади.

Яна бир камчилик – бу собиқ раҳбарга ўрганиб қолган мавжуд жамоани бошқаришдаги қийинчилик. Сиз ходимларнинг ишончини қозониш, малакали ва тажрибали ходимларни йўқотмаслик учун ҳаракат қилишингиз керак.

Тайёр бизнесни сотиб олиш билан бирга сиз баъзи хавф-хатарларга эга бўласиз. Сиз бу компанияни ўз эгаси сингари яхши билмайсиз, бундай битимнинг аниқ бир ошкора эмаслиги кўпларни қўрқитиши мумкин. Бошқа томондан, тайёр ишни сотиб олиш ўз  корхонангизни яратиш учун маблағ ва ҳаракатларингизни тежайди, янги иш бошлаган тадбиркор дарҳол даромад олиш имконияти жуда жозибадор кўринади.

Тайёр бизнесни сотиб олмоқчи бўлганларга бир маслаҳат – нафақат расмий ҳисобот, балки мавжуд ишбилармонлик обрўси, жамоада бўлган муҳит ва мижозларнинг корхонага муносабатига асосланган ҳолда компанияни диққат билан текшириб, баҳолашлари зарур.

Манба: Mepartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий