7 noyabr 21:39

“Tashkent International University” халқаро университети очилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Тошкент шаҳрида “Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилди, деб ёзади Sof нашри.

Таълим ташкилотига белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидагилар таъсис этилди:
– “Tashkent kindergarten” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;
– “School of Tashkent” халқаро умумтаълим мактаби;
– “Tashkent International University” халқаро университети.

Ушбу таълим ташкилотларида ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Мазкур таълим ташкилотлари фаолияти “Velocius Ltd” компанияси (Буюк Британия) маблағлари, ўқитишдан тушадиган маблағлар, хомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий