8 yanvar 8:40

Тадқиқот: АҚШ компаниялари бекорчилик учун ишчиларга ҳар йили 100 млрд доллар тўлайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

АҚШдаги компаниялар ишда ўтказиладиган бўш вақтлар учун ҳар йили ўз ишчиларига 100 млрд доллар атрофида ортиқча маблағ тўлар экан. Бу ҳақда Техас университети доценти Остин Эндрю Бродскининг тадқиқотларига таянган ҳолда Ведомосты нашри хабар бермоқда.

Тадқиқот жараёнида экспертлар 29 та касбга алоқадор 1003 нафар респондент орасида сўров ўтказишган. Уларнинг тўртдан уч қисми иш пайтида бўш вақтлар бўлишини тан олишган, сўралганларнинг 22 фоизи эса бу ҳолат ҳар куни юз беришини қайд этишган.

Тадқиқотчилар ишдаги бўш вақт деганда ишчига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли кутиб туриш сингари вазиятларни назарда тутишган. Бу каби ҳолатлар аксарият ҳолларда иш берувчининг хатоси туфайли содир бўлади.

Бродски ишдаги бундай танаффуслар ходимларга яхши таъсир қилишини эътироф этган, бироқ иш кўламининг камлиги ўзини банд қилиб кўрсатиш мақсадида ходимларни уни узоқроқ чўзишга ундашини ҳам қайд қилган

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий