29/06/2017

Superjob кадрлар соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлайдиган инвестиция дастурини ишга туширди

Superjob номли рекрутингга бағишланган йирик сайт кадрлар (HR) йўналишидаги стартапларни қўллаб-қувватлайдиган инвестиция дастурини ишга туширди, деб хабар бермоқда vc.ru нашри. Лойиҳа доирасида Superjob иштирокчиларга рекламага оид имкониятлар ва пулли маблағлар тақдим этишни режалаштирган.

Superjob Invest дастури media for equity модели бўйича ишлайди ва бунда сармоя киритган томон 5 дан 40 фоизгача бўлган улушга эгалик қилиши мумкин. Инветиция ҳажми танланган лойиҳага қараб 1 млн рублгача бўлган суммани ташкил этиши айтилмоқда. Нашрининг қайд этишича, унда оммавий танлов ва номзодларни баҳолаш, резюмеларни тизимга солиш, кадрларга оид вазифаларни автоматизация қилиш, вакансияларни жойлаштиришни агрегациялаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.

Кўплаб стартаплардан келган мурожаатлар Superjob раҳбариятини шундай қарор қабул қилишга ундаган.
Made on
Tilda