27/07/2017

Европадаги дўконлардан бирида Марк Цукербергнинг машҳур кулранг футболкаси нусхалари сотувга чиқди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ҳар доим бир хил кўриниши билан омма эътиборини тортади. Сўнгги йиллардаги барча чиқишларида миллиардер кулранг футболка, жинси шим ва кроссовкаларда кўриниш берган. Гарчи у кийган футболк ташқи томондан жуда жўн кўринса-да, аслида улар Brunello Cucinelli бренди томонидан тайёрланади ва Цукерберг уларнинг ҳар бири учун 300-400 доллар атрофида пул тўлайди.
Яқинда Европадаги Vresh Clothing номли кийм-кечак дўкони соҳиби Клаус Бухройтнер Цукербергнинг мазкур футболкасини ўрганган ҳолда унинг нусхасини яратишга муваффақ бўлди. "Цукерберг футболка" барча истовчилар Клауснинг дўконидан 40-46 доллар атрофида харид қилишлари мумкин. Нусха фтуболка ҳам оригинали сингари Италияда тикилади ва барча даромад Цукербергнинг фондига ўтказилади.
Made on
Tilda