24 мая 10:10

Суд Трампга Twitter’даги обуначиларини блоклашни тақиқлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Нью-Йорк суди АҚШ президенти Дональд Трампга Twitter ижтимоий тармоғида унинг қарорларини танқид қилувчи фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади, деб хабар бермоқда Халқ сўзи нашри NBCNews ресурсига таяниб.

Олдинроқ, 2017 йилнинг июль ойида Twitter’да Трамп томонидан блокланган оила судга даъво аризаси киритган эди. Даъво аризаси Knight First Amendment Institute ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилот билан биргаликда киритилган. Аризада ёзилишича, Трамп Twitter’да фойдаланувчиларни блоклаб, сўз эркинлигини ва норозиликни намоён қилиш ҳуқуқини берувчи АҚШ конституциясига зид иш қилган.

Даъвогарларнинг фикрича, президент микроблоги жамоатчилик баҳслари ва муноазаралари учун майдон ҳисобланади. Америка етакчиси фуқароларни уларнинг сиёсий қарашларига кўра ундан фойдаланишдан маҳрум этмаслиги керак. Даъво аризасида блоклаш «ўзгача фикрлашни йўқ қилишга уриниш» сифатида баҳоланган.

Ишни ўрганиб чиққан суд даъвогарлар фойдасига қарор чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 2017 йилнинг январида бўлиб ўтган президентлик инаугурациясидан кейин Twitter’да АҚШ президентининг расмий аккаунти — @POTUS’ни юрита бошлаган, шу билан бирга микроблогнинг ўзига тегишли саҳифасида ҳам постлар ёзишда давом этиб келмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

«Twitter» 13 ёшга кирмаган фойдаланувчиларни оммавий блоклашни бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Twitter» дастурчилари мазкур ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтиш вақтида унинг қоидаларига мос келмаган ёш фойдаланувчиларни блоклоклашни бошлади. «Twitter»га 2006 йилда асос солингани сабаб, ўша вақтларда 13 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларнинг аксариятини ёши айни вақтда 18дан юқорида, деб маълум қилмоқда Хабар сайти. «Twitter» маъмуриятнинг ушбу қадамни амалга оширишига жорий […]

1 iyun 18:29