04/07/2017

SpaceX пилотсиз Dragon космик юк ташувчи кемасининг такрорий парвозини муваффақиятли амалга оширди

SpaceX компанияси аввалроқ ХКСга керакли юкни ташиш учун ишлатилган Dragon космик кемасини такроран фазога учирди, деб ёзмоқда TechCrunch нашри.

Мазкур компания космик технологияларни такомиллаштириш ва шу орқали уларга сарфланадиган маблағларни қисқартиришга эришмоқчи. Бу гал у тарихда биринчи марта аввал қўлланилган фазо кемасидан такроран айни мақсадда фойдаланишга муваффақ бўлди. Dragon космик кемаси илк маротаба 2014 йилда ХКС учун зарурий юкларни етказиб берган эди.

Ҳозирча фазо кемаларидан кўп маротаба фойдаланиш парвозга сафрланадиган маблағларни қай даражада тежашига аниқлик киритилмаган. Масалан, кўп маротаба қўллаш мумкин бўлган Falcon 9 ракеталари парвозларга кетадиган харажатни 10 мартагача камайтириш имкониятини беради.

SpaceX модификацияланган Dragon кемаларидан Марсга парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадида. Шунингдек, ҳозирда компания ушбу кеманинг одам томонидан бошқариладиган варианти устида ҳам иш олиб бормоқда.
Made on
Tilda