8 yanvar 22:08

Sony ўзининг илк электромобилини тақдим қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Япониянинг Sony компанияси Лас-Вегасда ўтаётган Consumer Electronic Show 2020 кўргазмасида ўзининг илк электрокари Vission-S’нинг концептини тақдим қилди.

Электромобил 33 та турли ташқи ва ички датчиклар, бир нечта кенг экранли дисплейлар ва 360 Reality Audio аудиотизими билан жиҳозланган.

Бу лойиҳада Sony’дан ташқари, BlackBerry, Bosch, Nvidia, Qualcomm ва бошқа технологик компаниялар иштирок этмоқда. Электромобил учун асосни автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи Magna компанияси ишлаб чиққан.

Автомобил ҳар бири 268 от кучига эга иккита двигател билан жиҳозланган ва 100 км/соат тезликка 4,8 сонияда эриша олади. Машинанинг максимал тезлиги 240 км/соатни ташкил қилади. Айни вақтда япон компанияси электрокарни қачон серияли тарзда ишлаб чиқариши номаълум.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Sony Mobile сотувлари тушишда давом этмоқда: бизнес деярли икки марта қисқарди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шунга қарамай, Sony компанияси раҳбарияти смартфон ишлаб чиқариш ниятидан воз кечмоқчи эмас, афтидан, Sony Mobile бўлинмаларини қисқартириш вақти келди, чунки япон корпорациясининг охирги молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари ижобий эмас. Ўтган чорак натижаларига кўра ва шусиз ҳам, Sony компаниясининг кичик ҳажмдаги мобил бизнеси деярли икки мартага (48,7 %) қисқарди. […]

7 avgust 15:01

Нега Nokia Apple‘га, Sony ва Panasonic Samsung‘га ютқазган?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. Ўрта авлод вакиллари яхши эслашади, яқин ўтмишда, нари борса 20 йил аввал ҳам замонавий технологиялар, маиший техника борасида ҳеч ким япон компанияларининг олдига туша олмасди. Sony, Panasonic каби брендларнинг маҳсулотлари нафақат юқори сифати, балки нуфузи ва харидоргирлиги билан ҳам етакчи эди. Дунё смартфонлар уммонига энди-энди ошно […]