19/09/2017

Sony тақдирга тан бериб, келгуси смартфонлар дизайнини ўзгартирадими?

2017 йилда кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўз смартфонларининг ташқи дизайнини кескин ўзгартирдилар. Жумладан, Samsung ва Apple смартфон дизайнида катта бурилишларни амалга оширдилар. Бироқ, Sony компанияси ўзининг OmniBalance услубига ҳалигача содиқ қолиб келмоқда: ушбу маркадаги смартфонларнинг ташқи кўриниши камида 4 йилдан бери ўзгармасдан тургани барчага маълум. Шундай бўлса-да, 2018 йилнинг бошида япон компанияси ушбу анъанани бузишга қарор қилган кўринади...

Sony энг асосий смартфон моделларини йилда икки маротаба (MWC Барселона ва IFA Берлин) намойиш қилади, деб ёзмоқда 3D News сайти. Айрим хабарларга кўра, япон гиганти 2018 йилнинг бошида Барселонада ўтказиладиган MWC кўргазмасида Mirai копцепция асосида яратилган илк смартфонни оммага танишитириши мумкин.

Ҳозирча ушбу қурилманинг дизайни ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас, биро у 18:9 нисбатли ниҳоясиз дисплейга эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Боиси бундай экранли смартфонлар ҳатто ўртамиёна Хитой брендлари томонидан ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Кутамиз, вақт ҳамма нарсани кўрсатади.
Made on
Tilda