4 iyul 22:33

Солиқлар иқтисодиёт ривожланишига ишлаши учун нима қилиш керак – Артур Лаффер Ўзбекистонга тавсиялар берди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистонда кенг солиқ солинадиган базага эга кам солиқлар ва имтиёзлар бўлмаган тақдирда кам ҚҚС курси талаб қилинади, деб ҳисоблайди америкалик иқтисодчи Артур Лаффер. 
«Spot» га берган интервьюсида у ўзининг қоидалари ҳақида гапириб, иқтисодиётни ривожлантириш учун тавсиялар берди.

Америкалик иқтисодчи, «таклифлар иқтисодиёти» назарияси асосчиларидан бири, «Laffer Associates» тадқиқот компанияси етакчиси ва раҳбари бўлган Артур Лаффер маълум бир солиқ имтиёзлари солиқ даромадлари ва иқтисодий ўсишни оширишга олиб келиши мумкин, деган ғояси учун дунёга машҳур бўлган. Ушбу таъсир ва унинг график ифодаси Лаффер эгрилиги деб аталади.

Стэнфорд университети фалсафа доктори, Жанубий Каролина ва Чикаго университетлари профессори, Ел университети битирувчиси Лаффер Америка ҳукуматининг иқтисодий сиёсати меъмори сифатида танилган – Рональд Рейган (1981 йилдан 1989 йилгача АҚШнинг 40-президенти), шунингдек, Британия хусусийлаштириш даврида бош вазир Маргарет Тетчернинг иқтисодий маслаҳатчиси бўлган.
«Чикаго ўғиллари» орасида Августо Пиночетнинг таклифига биноан у Чили иқтисодиётининг эркинлашувида қатнашди. 2015 йил сентябрь ойида Украинанинг молия вазири Наталя Яреськога маслаҳатчи бўлди ва солиқ ислоҳоти масалалари бўйича маслаҳат берди, 2016 йилда Доналд Трампнинг президентлик кампанияси иқтисодий маслаҳатчиси бўлди.

Артур Лаффер 12-14 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган CАМCА ((Central Asia-Mongolia-Caucasus-Afghanistan –
Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон, Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) олтинчи йиллик минтақавий форумида сўзга чиқиши учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

«Spot» га берган интервьюсида таниқли иқтисодчи Ўзбекистон иқтисодиёти учун умумий тавсияларини ўртоқлашди.

Бэкграунд
Мен 79 ёшдаман. Менинг биринчи иш фаолиятим 1970 йилда Никсон маъмуриятида бошланган бўлиб, (Ричард Никсон, АҚШнинг 37-президенти) ички ва ташқи сиёсат, асосан, иқтисодий соҳа билан боғлиқ эди. Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан билим ва тажрибаларимни алмашиш умидидаман.
Мен сизга нима қилиш кераклигини айтмоқчи эмасман. Айрим нарсаларни бошқача тарзда кўришингиз учуе мен ўз нуқтаи назаримни иқтисодиёт, қолаверса сиёсат бўйича баҳам кўришим мумкин.
Энг оддий иқтисоддан бошлайлик – агар сиз ишламайдиганлар ва кам оз даромад топадиганлар учун пул тўлаш учун ишлаб, кўп пул топадиганларга нисбатан ортиқча солиқларни қўллаётган бўлсангиз, эртами-кечми ўзингизни ҳеч ким ишламайдиган ва ҳеч ким даромад топмайдиган вазиятда топасиз.

Камбағалларга пул бериш учун бойларни солиққа тортганда, сиз бой кишиларга эмас, аксинса кўп камбағалларга эга бўласиз. Мен Ўзбекистонни камбағал эмас, бой кўришни истайман. Одамлар ишлаб, ривожланиши йўлида шароит яратиш учун бизнес фойдали ва иқтисодиёт янги иш ўринларини яратиши керак.

Солиқларнинг камайиши – Чили, Туркия ва АҚШ тажрибаси
Тасаввур қилинг, дунёда иккита мамлакат А ва Б бор. Агар А мамлакатда солиқларни кўтарсангиз, унда барча ишлаб чиқарувчилар эртами ёки кечми А мамлакатдан Б мамлакатга чиқиб кетишади. Ўзбекистонда сиз бошқа давлатлар ўртасидаги денгизда яшаяпсиз. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам дўстларингиз, ҳам рақобатчилардир. Адолатли ва соғлом рақобат шароитида сиз ишлаб чиқарувчиларингиз ва истеъмолчиларни ортиқча солиққа тортиш ва тартибга солиш туфайли азоб чекишини истамайсиз. Сизнинг тадбиркорларингиз адолатли рақобат орқали ўсишини хоҳлайсиз.

Кўп бошқа мисолларни келтираман. Мисол учун, мен Туркияда бир неча йил олдин Эрдоған ҳукумати глобал инқироз даврида ва ундан кейин жуда порлоқ ислоҳотларни амалга оширган пайтда бўлганман. Туркияда кўплаб давлат корхоналари бор эди ва Эрдоган ҳукумати катта қисмини сотишга қарор қилди. 2008 йилдан 2015-2016 йилгача инқироз даврида бошқа барча давлатлар қарзлар ҳажмини оширган бўлсада, Туркия давлат корхоналарини сотиш ҳисобига камайтирди.
Turkish Airlines авиакопанияси ўзини Lufthansa яхшироқ ҳис қилишини мисол сифатида келтириш мумкин.
Авиакомпанияни хусусийлаштириш билан у Евроосиёда энг яхшиларидан бири бўлди. Мен бу ҳақда ўзбек ҳамкорларига гапириб бермоқчиман.

Мен 1974 йилда Чилига инқилоб содир бўлганда борганман. Биз ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам берганмиз. Доимий эмас, ўзгармас курсни белгилаш ва маҳаллий валютани долларга боғлашга қарор қилинди. Бу иқтисодиётни барқарорлаштириш зарур эди. Кўриб турганингиздек, Чили ҳозир Жанубий Американинг энг муваффақиятли иқтисодиётига эга.

2017 йилда президент Трамп солиқларни кескин қисқартирди – биринчи навбатда корпоратив ва бир қатор бошқа солиқлар, иқтисод ҳам тез ўсишни бошлади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳам шундай бўлиши мумкин. Мен бу ерда қандай ислоҳотларни амалга ошириш ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен сизнинг иқтисодингизни ривожланишини истайман.

Ривожланаётган мамлакатлар учун маслаҳатлар
Ривожланаётган давлатлар бошқа ўзларига ўхшаш мамлакатлардан намуна олишлари керак. Аfrica 2025 конференциясида нутқ сўзладим, ўшанда мендан иқтисод, молия ва бошқа мутахассислар турли хил солиқ имтиёзларини қандай ошириш кераклигини сўрашди. Мен бу тўғри ёндашув деб ўйламайман.

Аввало, иқтисодиётнинг фаровонлигини ошириш ва уни ортиқча солиқ билан ўлдириш керак эмас. Мен Ўзбекистон ҳақида гапирмаяпман, умуман олиб фикр юритяпман.

Мамлакат раҳбарияти иқтисодиётнинг оддий тамойилларини тушуниши керак. Оддий ҳисоблаш асосида кенг солиқ базаси билан паст солиқларни жорий этишингиз керак. Солиқдан қочганларнинг сонини камайтириш учун солиқларни камайтиришингиз керак. Солиққа тортиладиганларнинг сонини кўпайтириш учун кенг солиқ базасига эга солиқлар талаб этилади.

Сизга самарали ишлайдиган солиқ кодекслари керак. Солиқ кодекси, авваламбор, бойлардан камбағалларга солиқни қайта тақсимлашга эмас, балки иқтисодий ўсиш учун ишлаши керак. Бой кишилар иш ўринларини яратишади, биз иш ўринлари сонини кўпайтиришни истаганимиз учун бойларга солиқ юкини камайтиришимиз керак. Бу ерда ҳеч қандай мафкура йўқ – соф математика.

Бу сиёсат эмас, оддий иқтисод. Агар сиз кам даромад кўрадиган кишилар фойдасига кўпроқ пул топадиганларнинг даромадларини қайта тақсимласангиз, ишлаб чиқариш ва фаровонликнинг умумий пасайишига эга бўласиз. Иқтисодиётнинг умумий фаровонлигини оширишга имкон берадиган солиқ миқдорини аниқлаш – мен томонимдан номланган Лаффер эгрилигининг моҳиятидир. Бу жуда оддий.

Тахминан ўртача даромадни олиб, ундан тепасини мазкур даражадан юқори даромадга эга бўлган ҳар бир кишининг ҳисобидан шу меъёрдан паст даромадга эга бўлганларнинг фойдасига олишни бошлаймиз. Натижада, биз барчамиз учун бир хил даромадга эга бўламиз – ноль.

Ҳар бир дақиқада бу оддий ҳақиқатни ёдда тутишингиз керак. Иқтисодиёт ва иқтисод қонунлари сизнинг бўйингиз узун ёки қисқами, жинси шимингиз тешикми ёки ҳамманикига ўхшашми, бундан қатъий назар қонунлар ҳамма учун бир хил ишлайди. Мамлакатингиз иқтисодиётига зарар келтирадиган даромадларни қайта тақсимлаш оқибатларини тушунинг.

Давлат харажатлари
Давлат харажатлари доимо солиқларга тортилади. Нуқта. Ва яна бу математика. Бугун буни одамларга тушунтириш жуда қийин, чунки улар давлатнинг қўшимча давлат харажатлари орқали иш ўринлари яратиши мумкин деб ўйлашади, лекин бу тўғри эмас.

Буни мисоллар билан кўрсатишга ижозат беринг. Яхши иқтисодий назария миллиарддан зиёд аҳолиси бор Ҳиндистонда ҳам, ўн минглаб фуқарога эга Люксембургда ҳам ишлайди. Ҳар бир нарсани Қўшма Штатлар – иқтисодий реалликлар билан боғлиқ жуда кўп сиёсат – миллий қарз, Хитой сармояси ва бошқалар мисолида тушунтириш жуда қийин.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2016 йил 19 июнь куни иқтисодга қўшган ҳиссаси учун Артур Лафферни «Озодлик» медали билан тақдирлади. Фото: Ron Sachs / Bloomberg

Мен оддий мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Жаҳон иқтисодиёти фақат икки киши – деҳқонлардан иборат дейлик. Айтайлик, улардан бири ишсизлик нафақасини олади. Бунинг учун ким тўлайди? Ким эканлиги аниқ.

Сиз давлат харажатларига умуман эҳтиёж сезмайсиз, деб айтмаяпман. Аммо сиз ҳар қандай харажатлар, масалан, ишсизлик нафақаси ёки атом станцияси қурилиши бўладими, барчасининг мусбат ва манфий томонларини ҳисобга олишингиз керак. Мана шу Лаффер эгрилигидир – давлат харажатларининг

ортиқча солиққа тортилиши туфайли иқтисодга зарар келтирмайдиган нуқтаси.
Ўн йил давомида АҚШ ҳукумати давлат харажатларини ЯИМ га нисбатан сезиларли даражада камайтирди, мен хато қилмасам, Франция каби бошқа давлатлар ҳам тахминан 50% фоизга эга.

Бизнинг ҳозирги рақамларимизга эмас, балки АҚШнинг дунёдаги энг бой мамлакатига айланганда давлат харажатларининг ЯИМга нисбатига қаранг. У бўйича – бу рақам 3% даражасида эди. Ўзбекистонда хато қилмасам, ҳозирги коэффициенҳ 35 фоизни ташкил қилади.

Кўпчилик Скандинавия мамлакатларининг мисолини келтиради. Агар сиз Швециядаги солиққа тортишнинг қандай ишлашини диққат билан ўрганиб чиқсангиз, Швеция иқтисодий соҳада энг тўғри давлатлардан бири эканлиги ва у ерда ҳеч қандай социализм йўқлигини тушунасиз.

Солиқлардан ташқари ҳукумат харажатлари, эркин савдо, бизнес ва иқтисодиёт каби тартибга солиш орқали назорат қилиниши мумкин бўлган бошқа муҳим соҳалар ҳам мавжуд. Зилзилалар, нефть қазиб чиқариш, бошқа форж – мажор ҳолатлар каби омилларни биз назорат қила олмаймиз. Мен назорат қила оладиган нарсалар ҳақида гапирмоқчиман.
Буни оддий мисол билан тушунтирай. Баъзи одамлар тамаки чекиб, соғлом ҳаёт кечирадилар. Бошқалар чекишмайди, лекин ўпка саратонига дучор бўлишади. Лекин илтимос чекманг. Бу сизда саратон касаллигига дучор бўлмаслигини англатмайди, лекин бу хавфни сезиларли даражада камайтиради. Шундай қилиб, мамлакатдаги иқтисодий сиёсат – бу муваффақиятга кафолат бермайди, лекин унинг имкониятларини оширади.

Агар сиз мен ишлаган «Чикаго ўғиллари»дан бири етакчилигидаги мамлакатлар иқтисодиётига назар ташласангиз, дейлик Рейган маъмурияти, Пиночет ҳукумати ёки Карлос Менемнинг Аргентина ҳукумати бўладими, бу каби ислоҳотларнинг узоқ муддатлик истиқболда исиқтисодиётга ёрдам бераётганини кўрасиз.

Ўзбекистон учун маслаҳатлар
Кенг солиқ базаси ва текис фоизга эга бўлган кам солиқлар талаб қилинади. Бу кафолатланган муваффақиятни келтириб чиқармайди, бироқ бу зарурий бошланишдир. Барқарор валюта талаб қилинади. Шуни ёдда тутиш керакки, давлат харажатлари ҳар доим солиққа тортилади ва бу зарур бўлган нарсаларга сарфлаш керак. Лойиҳалар билан хусусий сектор шуғуллансин.

Чет эллик инвесторларни жалб қилиш мумкинми?
Ҳа, яхши шароитлар мавжуд бўлса, улар жалб қилиш шарт эмас. Нима учун одамлар бошқа мамлакатга инвестиция қиладилар? Пул ишлаш, даромад топиш ва уни олиб кетиш учун. Агар сиз даромад олишни таъқиқласангиз – охирида ҳеч ким сармоя киритмайди. Истиснолар мавжуд, аммо бу қоидалар эмас.

Кичик давлатлар (мен сизнинг эмас, кичик иқтисодиёт ҳақида гапиряпман) ўзига алоҳида валютага эга бўла олмайди. Яхшиси, улар йирик иқтисодиётнинг бошқа валютасига ўрнатиладиган валютани яратадилар. Бу Хитойда бир вақтнинг ўзида амалга оширилди, аммо энди Хитой иқтисодиёти ўсиб бориши билан алмашув курси бўйича бошқа сиёсатни қўллашга киришдилар.

Агар мен сизнинг ўрнингизда бўлсам, асосий савдо ҳамкорларингиз, жумладан, асосий иттифоқчиларингиз, бизнес ҳамкорларингиз бўлган Хитой ва Россияни ўрганиш ва уларнинг валютасини юанга, рублга ёки бошқа кучли валютага таққослаган бўлардим.

Мексика ва Канадага қаранг. Ушбу икки мамлакатнинг асосий савдо шериги АҚШдир. Ҳа, қиролича Канада долларида тасвирланган, бироқ валюта АҚШ доллари билан боғланган. Панама аслида АҚШ долларидан фойдаланади. Ушбу мисолларни кўриб чиқинг.

Эркин валютани қўллаш ўлим спиралига (death spiral ) (ҳалокатли тугатиш билан боғлиқ вазиятнинг узлуксиз ёмонлашувига), инфляция ўсиши ва иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келади. Чикаго мактабининг бошқа вакиллари билан биргаликда валюта режими (currency board)ни туздик ва валютани барқарорлаштириб, Аргентина иқтисодиётини узоқ муддатли ўсишига олиб бордик. Мен бу йўл албатта муваффақиятга олиб боради, дея айтмайман, лекин муваффақиятга эришиш имкониятини оширади.

Масалан, баъзи бир тартибга солиш зарурлиги тушунарли, масалан, йўлларда чап ёки ўнгга йўналтирилган ҳаракатланишни билишингиз керак, лекин иқтисодиётни ҳаддан зиёд тартибга солиш фақатгина унга зарар келтиради.

Мен солиқлар, давлат харажатларини қисқартиришни, барқарор валюта ҳақида гапирдим, ҳозир эса, эркин савдо тўғрисида. Ахир, чет элликлар сиздан кўра яхшироқ бажарадиган ва чет элликларга қараганда сиз яхшироқ уддалайдиган нарсалар бор.

Ўзингизни алдаманг ва хорижликлар билан таққослаганда сиз ёмон бажарадиган нарсаларни экспорт қилишга уринманг – фақат сиз улардан яхшироқ бажарадиган ишингизни юборинг.

Бу оддий тилда қиёсий афзалликнинг умумий назарияси. Бу Пиночет ҳукумати ва Аргентинада ишлаган. Бизнинг ёндашув диктатуранинг мисолида ҳам, демократлар мисолида ҳам, юқори ва паст одамлар билан ҳам ишлайди – такрор айтаман – иқтисодий қонунлар ҳамма учун бир хил. Уларнинг ҳаммаси Ўзбекистонга ҳам тегишли.

Шу нуқтаи назардан мен фақат ҚҚСни жорий этишни маъқуллайман, аммо энг кам миқдорда зарур ва ҳар қандай солиқ истиснолари бўлмаслиги керак. Албатта, барча солиқлар ёмон, аммо ҚҚС ёмон солиқларнинг энг ёмони. Аллоҳга шукур, сиз бундай солиқни аллақачон жорий этгансиз ва мен ҳукуматингизга ёрдам беришдан хурсанд бўламан.

Ҳаёт тамойиллари
Мен ўз ишимни яхши кўраман. Мен одамларга ёрдам беришдан ва фикр юритишдан роҳат оламан. Дунёга назар солиб, камбағаллик, озчиликни суистеъмол қилиш, ишсизлик муаммосини кўрганимда, барчага бой бўлиш ва тенг имкониятлар яратиб беришга умид қиламан. Соғлом иқтисодиёт ҳамма учун фойдали.

Менинг олтита фарзандим, ўн учта набирам ва тўрт эварам бор. Менда ажойиб ҳаёт бор, чунки мен «To do well by doing good» («Яхшилик қилишга улгуриб қолиш») қоидасига амал қилиб яшайман.

Мен учун яхшилик қилиш – бу маслаҳатларим орқали одамларга ўсиш ва фаровонлик учун яхши шароит яратиб беришдир. Мен 79 ёшдаман ва нафақага чиқмайман, мен тезроқ нафақага чиқишни хоҳлаган кишиларни тушунмайман.

АҚШда Ўзбекистон кўпинча кўзга ташланмайди. Лекин мен бу ерда ҳаёлий одамларни ва бир мамлакатни кўраман ва умид қиламанки, сизга маслаҳатим ёрдам беради. Мен Кеннедининг «A rising tide lifts all boats» — «Оқим кетма-кет келаётган барча қайиқларни кўтариб чиқади» деган иқтисобига бир умр амал қилганман. Чунки ривожланаётган иқтисод ҳар бир инсонга ёрдам беради: ёлғиз оналар, камбағал, бой, озғин, семизга. Бу билан менга ўсиб келаётган иқтисод ёқади. Ва, энг муҳими, мен сиёсатни ўйнашимга ҳеч қачон ишонмайман, чунки иқтисод пок математика.

«Spot» таҳририяти ушбу материални яратишда ёрдам бергани учун Тошкентдаги CАМCА форумининг ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиради.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий