6 noyabr 14:21

Солиқ ислоҳотлари ўзбек компанияларининг 2019 йилда 10 трлн сўм тежаб қолишига имкон беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ТОШКEНТ (Тuron24) – Солиқ тизимидаги ўзгаришлар сабабли Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахслар 2019 йилда 10 трлн сўмни тежаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда 3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинди.

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясига мувофиқ 2019 йилда тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилади.

Хусусан, солиқ юки қуйидаги шаклларда камайтирилади. Яъни, жисмоний шахслар учун даромад солиғининг ягона 12 фоизлик ставкаси жорий этилади. Фуқаролар учун мажбурий суғурталаш бекор қилинади (ҳозирда иш ҳақининг 8 фоизи). Ушбу ўзгаришлар ўртача иш ҳақини 6,5 фоизга оширади.

Шунингдек, даромаддан олинадиган 3,2 фоиз миқдордаги давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади.

Бундан ташқари, юридик шахсларнинг ҳам даромад солиғи 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари фойдаси учун солиқ 22 фоиздан 20 фоизга, дивиденд даромадлари ва фоиз даромадларининг солиқ ставкалари 10 фоиздан 5 фоизгача пасаяди. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси ҳам 5 фоиздан 2 фоизгача камаяди.

 

Манба: TURON24

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий