27 iyul 10:46

Собиқ рекламачи гранолалардан батончиклар ишлаб чиқаришни қандай бошлагани ва Ўзбекистонда фойдали снэклар бизнесини қай тарзда ривожлантиргани ҳақида

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Собиқ рекламачи гранолалардан батончиклар ишлаб чиқаришни қандай бошлагани ва Ўзбекистонда фойдали снэклар бизнесини қай тарзда ривожлантиргани ҳақида
Сергей Шараев сувенир бўйича бизнесини сотиб юборди ва 2017 йил ҳамкорлари билан бирга Fit Spo гранола-батончиклари ишлаб чиқаришга сармоя киритди. Компания мақсади фойдали снэклар ишлаб чиқаришда ўрнашиб олиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг ёзги инқирозини енгиб ўтиш эди.
Ўзбекистонда соғлом озиқ-овқатлар бозори қандай ривожланаётганлиги ҳақида Fit Spo бирга асосчиси Сергей Шараев сўзлаб беради.

Синов учун уйда тайёрлаб кўрганмиз

Мен узоқ вақт давомида реклама соҳасида ишладим. Кейин сувенирлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим: босқичма-босқич ҳажмни кенгайтирган ҳолда, оз-оз йиғилган жамғармага Хитойдан хом ашё буюртма қилдим. Ушбу иш билан тўрт йил шуғулландим, сўнг қизиқишим йўқолиб, лойиҳани сотиб юбордим. Янгироқ лойиҳа билан шуғулланмоқчи бўлдим.
Бозорни ўрганиб чиқиб, соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари – грануло-батончиклар(гранола – бу ёнғоқ ва асал билан қовурилиб сули ёрмасидан тайёрланган ғичирлайдиган снэк) ишлаб чиқаришга қарор қилдим.
Бу тасодифан билиб қолдим ва роса қизиқа бошладим. Бу ғоя ҳақида дўстим Александр Черкашинга айтиб бердим, у мени қўллаб-қувватлади ва компания бирга асосчиси ва директорига айланди.
Бизнеснинг бу соҳасини эгаллаб қўйишимиз керак эди, чунки гранола-батончиклар эртами ё кечми бозорда кенг тарқаларди. Агар хорижий ишлаб чиқарувчи бу соҳани бошида эгаллаганда, маҳаллий компаниялар учун бу бизнесга ёриб кириш қийин бўларди.
Эҳтимол, маҳаллий маҳсулот бошланғич босқичда импорт сифатида чиқарилиши мумкин, лекин у ривожланишдан тўхтаб қолмайди ва бозорни бойитади.
Бошида биз спортчилар учун махсус мўлжалланган маҳсулот чиқармоқчи эдик. Аммо уларнинг махсус рациони бор, шунинг учун бутун оила аъзолари учун мўлжалланган универсал озуқавий ва соғлом снэк ишлаб чиқаришга қарор қилдик.
Сули фойдали, бироқ одатда болалар уни хуш кўрмайди, агар унга қуруқ мевалар, ўрмон ёнғоғи ва шоколад қўшсак, уни севиб истеъмол қилишади.
Синов учун уй шароитида ўзимиз тайёрлаб кўрдик – сулини ёнғоқ ва данаксиз туршак билан аралаштирдик. Бошқа таркибий қисмларни бир нечта тажрибадан сўнг кейинроқ рецептга қўшдик.
Ускуналар сотиб олдик: совутиш ва шакл бериш бериш қурилмалари ўзимизники, печь ва чоппер эса Хитойдан келтирилди. Мутахассислар билан ишлаш иш берди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида – тахминан ғоя туғилганидан бир йил ўтиб тўлиқ ишга тушдик. Ҳужжатларни тўплаш, арзонроқ ва шу билан бирга санитария талабларига мос келадиган жой қидиришга анча-мунча вақт кетди. Натижада ичи бўм-бўш жой олдик ва таъмирлаш учун ҳам бир неча ой кетди. Барчаси ўзимизни ёнимиздан.

Гранола-батончиклар қандай тайёрланади?

Рецепт ишлаб чиқиш ҳам осон бўлмади, чунки Ўзбекистонда фойдали овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида стандартлар йўқ. Маслаҳатлашиш мумкин бўлган йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам йўқ эди.
Шунинг учун бу соҳада ўзимиз изландик: интернет ва илмий адабиётларда келтирилган намунавий методлар ва бўлиши мумкин бўлган хатоликлар ас қотди. Ҳозир бизда батончикнинг уч тури бор: ёнғоқли, шоколадли ва мевали.
Таъм хилма-хиллигида қотиб қолмадик, маҳсулот фойдалилигига урғу бердик. Таркиб тўлиқ табиий маҳсулотлардан, биз ароматизаторлар ва таъм кучайтиргичлардан фойдаланмаймиз.
Ишлаб чиқаришда сули ёрмаси билан бир қаторда данаксиз туршак, олғўри қоқи, хурмо, ёнғоқнинг бир неча турлари, ерёнғоқ, бельгияча шоколад, заранг шарбатини ҳам сотиб оламиз.


Бир қанча етказиб берувчилар билан фаолиятимиз бошидан бери ишлаймиз. Баъзан уларда бизга керакли маҳсулот топилмайди, бу ҳолатда янги ҳамкор излашга тўғри келади.
Бразилия ёнғоғини топиш қийин бўлганди – бу килоси 280 минг сўм турадиган жуда ноёб маҳсулот. Чиа ҳам тахминан шунча туради, булар биз ишлатадиган энг қиммат таркибий қисмлар. Бироқ биз сифатни йўқотмаслик учун маҳсулотни аямасликка қарор қилганмиз.
• Ишлаб чиқаришдан олдин ёнғоқ ва қуруқ меваларни яхшилаб сараланади.
• Сули печда асал билан димлаб пиширилади, кейин қиём-боғ билан аралаштирилади.
• Шундан сўнг ёнғоқ ва қуруқ мевалар, шунингдек батончик турига қараб заранг қиёми ёки бельгия шоколади қўшилади. Истеъмол қилиш осон бўлиши учун, батончикларни ширинроқ қилиб тайёрлаймиз, ёнғоқни ўзини ейиш қийин.
• Ҳосил бўлган маҳсулот аралаштирилиб, батончик шакли берилади, совутилади ва қадоқланади.
Қадоқлаш учун дабдабали ёзувларсиз ихчам шакл ишлаб чиққанмиз. Айнан шундай кўзга ташланмайдиган, пишиқ ва тоза дизайн соғлом овқатланиш тамойили билан мос тушади.

Ёзда сотув 70 %га тушиб кетди

Дастлабки ойларда маҳсулотни ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот қилдик ва ҳозиргача асосий тарғибот каналимиз Facebook ижттармоғидаги саҳифадир. Бизнинг компания кичкина ва катта реклама акцияларига бизда маблағ йўқ, шунинг учун ҳозирча ҳаммаси жуда оддий.
Сотувни йўлга қўйиш учун, савдо нуқталарига бориб товарни кўрсатдик. Баъзан грануло-батончиклар бизнинг ихтиромиз эмас, хорижда кенг тарқалган маҳсулот эканлигини тушунтиришга тўғри келди. Хорижда кўп бўлган ва бундай снэкларни таътиб кўрганлар билан келишиш осон бўлди.
Makro супермаркетлар тармоғи сотиш бўйича биринчи ҳамкоримизга айланди. У ҳозирда ҳам ҳамкорларимиз етакчиси. Энг катта ҳажмдаги сотувлар Тошкентнинг марказий туманларида амалга оширилади. Makro дўконлари жойлашган Қарши, Самарқанд, Навоий, Тўйтепа, Чирчиқ, Қибрай шаҳарларида ҳам маҳсулотимиз сотилади. Лекин пойтахтга нисбатан талаб камроқ.
Биз фойдали озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун шароитлар бўлган нуқталарни қидиряпмиз. Бу турдаги маҳсулотлар шу турдаги маҳсулотларни сотиш тажрибаси бўлган кафетериялар ва дўконлар, спортзаллардир. Black Bear Kofi, Chekhov Sport Clubs билан ҳамкорлик қиламиз, бир муддат OZone Fitness Centre билан ҳам ишлаганмиз. Ҳаммаси бўлиб Тошкентда 30 та нуқта билан ишлаймиз. Баҳорда товар айланмаси ошиб, сотув анча кўпайди, лекин ёз ва иссиқ туфайли 70 %га тушиб кетди. Йилнинг ушбу палласида озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида пасайиш кузатилади, ичимликлар бундан мустасно.
Аммо биз саросимага тушиб қолганимиз йўқ, куз мавсуми ҳали олдинда. Ҳозир иш секин-секинлик билан боряпти, даромад минимал бўлса ҳам, ҳаммаси ижобий. Сотилмай қолган маҳсулотни кўзимизга суртиб ўзимиз еяпмиз.

Фитнес-маҳсулотлар ва спорт-ивентлари
Маҳсулот бозоримиз учун янгилик, истеъмолчи кўникиши учун вақт керак. Соғлом овқатланиш бозори бир кўтарилади, бир тушади. Мамлакатда спортга ва уни тарғибот қилишга қизиқиш кучайганда, фаол ўсиш бошланади. Қанча кўп одам спорт билан машғул бўлса, соғлом овқатланишга бўлган эътибор ҳам шунча ошади.

Янги спортзаллар, ҳар хил спорт ҳаракатлари, акциялар – ҳаммаси фитнес-маҳсулотлар бўғими ривожланишига ёрдам беради. Шундай спорт-ивентлари кўпайса яхши бўларди. Бу ҳолатда спорттовар ва соғлом овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари бизга мамнуният билан қўшилади деб ўйлайман.
Мисол учун айтаман, биз ProRun югуриш мактаби спорт тадбирларида, ўсмирлар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Тошкент мусобақаларида, “Янгиобод” туристик базасидаги спорт беллашувларида иштирок этдик. Бизнинг батончиклар ғолибларга совға сифатида тақдим қилинди.
Тадбир қатнашчиларидан яхши таклиф олдик – батончиклар спортчиларга тановвул қилиб олиш учун фойдали ва шунга мос келади, улар кўп жой эгалламайди, уларни олиб юриш қулай.
Аксарият ҳолатларда маҳсулотимизга нисбатан ижобий баҳо беришади, харидорларнинг 70 %и маҳсулотдан мамнун. Салбий ҳолатларга ҳам дуч келамиз – бутунлай мукаммал маҳсулот йўқ: кимгадир ширинлик ёқмайди, кимгадир сули ёқмайди. Бизнинг асосий танқидчиларимиз – болалар. Катталар ҳуч нарса демаслиги мумкин, лекин болалар ростини айтади: ёқмадими, айтиб қўя қолади. Болалар реакциялари ҳар доим ҳақиқат.
Асосийси – мижоз билан келиша олиш
Товарнинг ҳар қандай акцияси, ҳар қандай тарғиботи натижа бермай қолмайди: маҳсулот ҳақида эшитган одам барибир бир таътиб кўради. Шунда унда фойдали овқатланиш ҳақида ижобий фикр шаклланади.
Биз иштирок этадиган спорт ва ҳамкорлик тадбирларини Facebook ижттармоғидаги саҳифамизда ёритиб борамиз. Аъзоларни жалб қилиш керак бўлганда, рандомайзер ёрдамида маҳсулотга ўйин ўйналади.
Ҳозирча бизда маркетинг бўлими йўқ, аммо бозорда ишлашни ўрганяпмиз. Сотишни жадаллаштириш учун ёзда янги қарорлар устида ишлаш керак. Харидорларни жалб қилиш осон эмас, чунки ҳамма дам оляпти, таътилда, кимдир тўлиқ таъмирлаш билан банд. Шундан келиб чиқиб тарғибот қилиш бўйича ноодатий режалар тузиш керак. Вақти келиб бизнесдаги бундай турғунлик даврларидан ўта олишни ҳам ўрганиб оламиз.
Ва, албатта, эртага маҳсулотга қизиқиш йўқолади ва талаблар тушмай қолади деган ҳадиксираш бизнесда ҳар доим ёнма-ён. Бироқ тўхтаб қолиш ва қўл силташ мумкин эмас. Асосийси – мижоз билан ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш, чунки бизнес – бу мижоз ва ишлаб чиқарувчи ўртасида йўлга қўйилган алоқалардир. Ишлаб чиқарувчи ҳар бир мижозга умид бера олиши керак. Тармоқ кенгайгандан сўнг, батончикларни ҳам таътиб кўрувчилар кўпаяди. Қайси маҳсулотни қандай чиқариш кераклигини бозорнинг ўзи айтиб беради. Амалиёт тажрибага нисбатан муҳимроқ. Ҳаммасини ўйлаб синаб кўриш керак. Маҳсулот ҳақидаги фикрлар ижобий бўлганлиги учун, Ўзбекистонда соғлом овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналашини ёрқин истиқбол кутмоқда, деб ўйлаймиз. Бу тармоқ ривожланади, товарлар ассортименти кенгаяди. Маҳаллий ишлаб чиқариш бозорнинг бир қисмини эгаллаб бўлди, деган фикрдаман. Бизнинг ҳамкасбларимиз SaRa, Wild Energy, Fruit Bar бизни бўшашишимизга йўл қўймайди. Яқин икки-уч йил ичида рақобат янада ошади. Бу нормал ҳолат ва фойдали. Талаб бўлса, бозорда жой ҳаммага етади.
Ишонаманки, яқин келажакда фойдали овқатланиш севимли палов каби одатий маҳсулотга айланади.

Маълумоти бўйича математик ферма очди ва ҳозирда Ўзбекистонда онлайн-дўкон орқали мева ва сабзавотлар сотмоқда
Тадбиркор Мақсуд Раҳматуллаев ўзининг оиласи учун маҳсулотни ўзи етиштиришга қарор қилди. У ўз хўжалигини яратди, ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва органик озиқ-овқат маҳсулотларининг онлайн-дўконини очди. Фермернинг фикрига кўра, айнан шу соҳада Ўзбекистон дунё етакчисига айланиши мумкин.

Ўзбекистонда фермерларнинг зарар кўриш ва гектарлаб ҳосилни йўқотаётганлик сабаблари, қишлоқ хўжалигида блокчейн ва бошқа инновациялардан фойдаланиш усуллари, экологик тоза маҳсулотларни оммалаштиришда қандай бизнес-моделлар ёрдам бериши ҳақида онлайн-дўконга эга “Ўзбекистоннинг обод боғлари” номли фермер хўжалиги бошқарувчиси Мақсуд Раҳматуллаев “Spot”га сўзлаб берди.
Экспортдан хусусий хўжаликка
Мен амалий математика соҳасида таълим олганман. Биринчи иш жойим улгуржи савдо бўйича хусусий фирма бўлган. Сотув, маркетинг, реклама билан узоқ вақт шуғулландим. Ҳар қандай яхши мутахассис сота олиши кераклиги жуда муҳим омил.
Қишлоқ хўжалигига 2004 йилда кириб келиб, ишни экспортдан бошлаганман. Ўша пайтда Карелия ўрмонларидаги катта тренингда қатнашдим, ушбу тренингда МДҲнинг барча давлатларидан тадбиркорлар келишган эди. Мен уларни ўзбекча қуруқ мевалар билан меҳмон қилганман. Улар бунақасини ҳали таътиб кўришмаганини айтиб ҳайратланишди ва шундай қуруқ меваларни олишмоқчи эканлигини маълум қилишди.
Бир неча ойдан сўнг 200-300 килограмм маҳсулотга биринчи буюртма олдим. Шунчаки маҳсулотни сумкага жойлаб, самолёт орқали Москвага жўнатиб юбордим. Шу пайтдан бошлаб доимий тарзда ҳафтасига икки марта буюртма кела бошлади, ҳажми эса 1 тоннагача етди. аввал корхона, кейин цех яратишга ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тўғри келди. Фуралаб, самолётлар билан юбордик. Ҳозиргача шундай. Мижозларнинг аксарият қисми билан сарафан радио бўйича ишладим, бундан ташқари subscribe.ru, mail.ru сайтлари орқали тарқатдим. Ички бозорда ўзимнинг хўжалигимни барпо қилганимдан сўнг фақат жорий йилдагина фаолият бошладим. Мен анча олдин оилам учун маҳсулотни ўзим етиштираман деб қарор қилганман. Ва ўтган йили Қибрай туманида кичкина участкалар тарқатилаётганлигини билиб қолдим, ер олишга уриниб кўрдим. Бизга 49 йилга ижарага 12 гектар ер беришди.
Даставвал карам, помидор ва булғор қалампири экдик. Сабзавотлар, мевалар, гўшт ва сут маҳсулотлари, қуруқ мевалар, ёнғоқ, нўхат, ўзимиз ишлаб чиқарган қиём сота бошладик. Бизнинг ўзимизга хослигимиз шундаки, биз минерал ўғитлар, гербицитлар ва бошқа кимёвий моддалардан фойдаланмаймиз.
Биз маҳсулотларимиз турини кенгайтиришни режалаштиряпмиз: ўсимлик мойи, гуруч, асал киритмоқчимиз. Ушбу маҳсулотларга ихтисослашган фермерлар билан ҳамкорлик ҳақида ўйлаб турибман. Бироқ улар ҳам кимёвий моддалардан фойдаланмасликларига ишонч ҳосил қилишим керак. “Обод боғлар” онлайн-дўкони иш бошлаганига бор-йўғи бир ой бўлди, фаол киришиб уни ҳали тарғибот қилганим йўқ – биз ушбу босқичда барча хоҳловчиларни маҳсулот билан таъминлай олмаймиз. Ер майдонимиздан тўлиқ фойдаланишни бошлаганимизда ҳам кўпи билан 100 та хўжаликни маҳсулот билан таъминлай олишимиз мумкин.
Ҳозир россиялик харидорлар учун интернет-дўконни ишга туширяпмиз. Бу дўконда қуруқ мевалар сотилади, чунки ҳўл мева ёки сабзавотларни якуний истеъмолчига юбора олмайман. Бунда олдинги тажрибам ёрдам беряпти – 2003 йил маиший техника интернет-дўконини очганман, у .uz. домен интернет-фестивалида “Олтин тақа” мукофотини олган эди. Шунингдек, менда меҳмонхонадан хона буюртмалаш сайти ҳам бор эди.
Табиий фойда
Боғда қуруқ мевалар экспортини бирга бошлаган жамоа ишлайди. Шахсан мен ишлаб чиқаришда ҳар куни қатнашаман ва бу менга ёқади. Боғда иш бошланганига 7 йил бўлди ва биринчи етти йилликда ҳосил умуман бўлмади. Бу вақтда ер майдони қийматини анча оширдик деб ўйлайман: шакл берилди, қурилиш қилинди, жорий йилда эса иссиқхона қурмоқчимиз.
Фойда ҳозирча йўқ. Асосий даромад – насл деган хулосага келдим. Сигир бир йилда бир марта болалайди, қўй – икки марта, битта маккажўхори мингта дон бериши мумкин. Бу метафора эмас, ўзим ҳисоблаб чиққанман.

Тирик организмлар билан ишлаш – дунёдаги энг ҳайратомуз нарса бўлса керак. Улар ўзидан-ўзи кўпаяди. Инсон шароитни қилиб қўйса бўлди. Пулга айлантириш мумкин бўлган табиий фойда олиш балким шудир.
Нархни белгилаш ва маржа(олтин меъёр)
Нархни максимал бозор нархидан келиб чиқиб белгилаймиз. Масалан, korzinka.uzда помидор 4 минг сўм бўлса, бизда 10-20 %га қимматроқ.
Нима учун дейсизми? Биринчидан, бизда маҳсулотлар тўлиқ табиий.Иккинчидан, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларсиз экин ўстирсак, ҳосилдорликни йўқотамиз. Биздаги маҳсулот ўлчамлари дўкондагига нисбатан кичикроқ. Масалан, дўкондаги саримсоқпиёз ҳажми бизникига нисбатан анча катта, бироқ унинг турган битгани сув.
Маржа тадбиркор мақсадига боғлиқ. Агар мақсад бозорга кириб, унинг катта қисмини эгаллаш бўлса, нархни ўта пасайтириб, маржани минималлаштирилади. Агарда мақсад максимал юқори сифатли товарни сотиш бўлса, энг юқори нарх қўйиб, маржа максималлаштирилади.
Шундай маҳсулотлар борки, килограмига 10 % фойда олиш мумкин. Килосига 6 долларли маржаси бор маҳсулотлар ҳам мавжуд.

Энг оддий усул – осон сотиладиган маҳсулотни экиш керак, масалан картошка. Аммо бунда рақобат юқори ва маржа эса нисбатан жуда паст. Бироқ экологик тоза маҳсулот мижозлари учун бунинг қизиғи йўқ – улар картошкани 2-2,5 баравар қимматроққа олади, улар учун муҳими сифат.
Бу йил ҳосил зўр бўлди, шунинг учун ишлаб чиқарувчи кўзи билан қараганда ҳамма нарса арзон. Фермер эса харажатларни қоплай олмайди. Масалан, кўтара олувчи олхўрини килосига 150 сўм бермоқчи. Шунда 10 тоннани 1,5 миллионга сотиб олади. Бу тахминан 200 дарахт ҳосили. Шундан дарахтга ишлов бериб кесадиган мутахассисга ҳар бир дарахт учун 2 минг сўмдан бериши керак – бу 400 минг сўм бўлади. Бундай фермер олхўрини 1000 сўмдан берган тақдирда ҳам зарар кўради.
Ўзбекистонда фермерларнинг кўпчилиги шунчаки етиштиришга одатланган – улар сотиш ва қайта ишлашга ўрганмаган. Улар кимдир келиб, ҳосилни йиғиб олишига ва пулини тўлаб кетишига одатланишган. Биз учун маҳсулотни арзон нархда бериш қувонарли ҳолат эмас. Яхшиси ўзимиз қайта ишлаймиз ва қимматроқ сотамиз.

Экспорт қилишнинг қийинчиликлари ва нархни тартибга солиш
Амалда ҳар бир фермер хорижий бозорга чиқиб даромадини ошириши мумкин. Бироқ экспорт қилиш учун бизнесда тажриба бўлиши, музокаралар ўтказа олиш, ҳамкорлар қидириш кўникмаларига эга бўлиш керак.
Яна бунинг кўплаб нозик томонлари бор: маҳсулотни сақлаш муддати ва шароитлари, логистика, ўрами, божхона қонунчилиги, етказиб бериш шартлари. Мутахассисларни жалб қилиш керак керак бўлади, яъни ички бозорга нисбатан кўпроқ сармоя киритиш лозим.

umrzoq2, [25.07.18 18:31]
Бундан ташқари, экспортда нархни маъмурий назорат қилишни ҳисобга олиш керак. Масалан, ўтган йили биз россиялик ҳамкорлар билан олхўри нархи 0,6 доллардан ошмаслигига келишган эдик. Бироқ “Ўзагроэкспорт” нархни 1,2 доллар қилиб белгилаган. Арзонроқ нархда биз чиқариш ҳуқуқига эга эмасдик.
Ҳамкорларга вазиятни тушунтирдик, улар рози бўлишди. 3 кундан сўнг нарх 1,5 долларга кўтарилди. Ҳамкорлар, табиийки, сотиб олишдан бош тортишди. Яна 10 кун ўтиб нарх 0,4 долларга тушди. Аммо ҳосилнинг техник етилганлик даври ўтиб бўлганди, уни жўнатиб бўлмас эди. Шунинг учун ички бозорда олхўри нархи 700 сўмдан 150 сўмга(яъни 2 сентдан пастга) тушиб кетди. Натижада фермерларнинг гектарлаб олхўризорлари чириб кетди.
Ички бозорда нарх паст бўлиши учун экспорт нарх ростланади. Биз бундай ўзгаришга тайёр эдик, шунинг учун олхўрини қиёмга, жемга ва мурабболарга қайта ишлаймиз.
Ўзлари сота олмайдиган фермерлар учун, сотиб олиш нархи адолатлироқ бўлса, вазиятдан чиқиш йўли давлат буюртмаси. Ҳосил етиштириб давлатга сотиш улар учун осонроқ.
Бу тизимга киритишнинг илк белгилари менга аллақачон маълум. Туман ҳокимиятлари ҳар бир фермерга экиш учун режа бермоқда. Шунга қарамай, нимадир жуда кўп етиштирилади, нимадир эса кам. Мен сабзавотлар сақланадиган омборда бўлганман, у жуда катта миқдордаги пиёз ва карамлар шунчаки ахлат бўлиб уюлиб ётибди. Режа бўлганлиги учун фермерлар уларни етиштиришган, ҳосил эса сотилмай ётибди. Бу пайтда эса, БМТ маълумотларига кўра, мамлакатимизда аҳолининг бир қисми тўйиб овқат емайди.

Ўзбекистон экомаҳсулотларнинг жаҳон бозорида етакчига айланиши мумкин

Органик маҳсулотларга бўлган талаб мунтазам ошмоқда. Маҳсулот қанча қиммат бўлса, унинг ишончлилиги ҳам шунча кўп. Мен шахсан ўзим кишмишни бир килосини 30 доллардан, қуритилган анжирни эса 25 доллардан сотганман. Бу номдаги маҳсулот бозорда 1 доллардан сотилаётган эди. Яқин 10-15 йил ичида табиий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчига айланишни давлат миқёсида мақсад қилсакчи? ОАВ, дипломатлар, ТПП, таълим тизими, логистика – ҳаммаси шу мақсадга эришиш йўлида ишлаши керак.
Агар ушбу куз мавсумидан кейинги мавсумга тайёргарликни бошласак, кейинги йил катта миқдордаги янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишимиз мумкин. бу учун бизда ҳамма нарса бор: ер, қуёш, иқлим, етиштира оладиган фермерлар.
Қуруқ мевалар билан шуғулланишни бошлаганимда, мени олдимга Россиядан истеъмолчилар ва дилерлар келишган. Биз меҳмонлар билан бирга Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилдик, фермерлар уйларига меҳмонга бордик, ётиб қолдик, ош едик, узум қуритиладиган томларга чиқдик. Меҳмонларни бундай илиқ кутиб олиш ва таомлар таъми меҳмонларнинг бутун умр ёдида қолди.
Бизда агротурлар ташкил қилиш мумкин бўлган боғлар бисёр.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек кўчма мини- ва макронуқталарни яратиш лозим. Бир боғга келдик, ҳосилни йиғиб, шарбат тайёрладик, ҳамма нарсани олиб, ёрлиқларни ёпиштириб, бошқа бир боғга келдик. Барча маҳсулотлар ягона технология бўйича қайта ишланади ва банкага жойланиб, ёрлиқ ёпиштирилади. У ерда қуюқ шинни тайёрладик ва яна давом этдик. Бундай нуқталар ҳар бир ҳудудда ўнлаб ва туманда юзлаб топилиши мумкин. Бу жараёнда камера ўрнатиб, мижозлар жонли эфирда сотиб олаётган маҳсулотлари қандай ва қайси хом ашёдан тайёрланаётганини кўришлари мумкин. Шунда чакана мижозлар интернет-дўконлар орқали ва “Лукойл” ва “Газпром” каби йирик корпоратив сотувлар ошади. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, маҳсулот сифати юқори бўлса, улар билан шартнома тузиш осон эмас. Мамлакатнинг барча манбалари ишга солинадиган бўлса, қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тонналаб экспорт қилиб, ўзимизга керакли маҳсулотни, шунингдек айрим бизнесменларимизга керак бўлган хорижий валютани ҳам олиб қайтишимиз мумкин.

Қишлоқ хўжалигида блокчейн, биокоинлар ва инновациялар
Ўзбекистон фермерлари қайта ҳайдаш ва кимёвий ўғитлашдан фойдаланиладиган анъанавий агротехнологияни ишлатади. Донли экинлар ва пахта учун бу керак. Давлат стандартларига мос келадиган донни тўлиқ табиий дея олмаймиз. Шундай агротехнология боис йилдан йилга тупроқ унумдорлиги пасайиб бормоқда.

Буларнинг ҳаммаси органик фермерликдан анча узоқ ва маҳсулот таннархига ҳам кучли таъсир қилади. Масалан, битта агроном менга дарахтга ишлов бериш рецептини ёзиб берди. Шуни ўзи олти миллион бўлди. Бундан ташқари, кимёвий воситани трактор билан сепиш керак экан. Яхшиси ўсимлик симбиотигини касал дарахт билан ёнма-ён қўйиб даволаш арзонга тушар экан.
Мамлакатимизда кўп нарса жорий қилинмоқда: томчилаб суғориш, иссиқхоналар, интенсив боғлар яратиш шулвр жумласидан. Жорий йилда 25 йил ичида илк бора олдин хориждан келтирилган картошканинг ўзини уруғини олиш учун картошка хўжалиги яратилди.


Бу инновациялар ҳажман тўғри. Сифат бўйича савол туғилади ва ҳамма уни ҳар хил тушунади. Кимдир органик маҳсулотларни етиштиради, кимдир анъанавий агротехнология бўйича ҳосил олади. Мен Россияда фермерлар маҳсулотни қандай етиштиришини кузатаман. Ишлаб чиқаришга блокчейн жорий қилган қизиқарли компаниялар ҳам мавжуд. “ЛавкаЛавка” компанияси ўзининг биокоин криптовалютасини чиқарди. Улар ишлаб чиқарувчи – блокчейн асосидаги мижозга шаффоф занжир ишлаб чиқишди. Биз уларнинг ҳамкорига айландик ва сотув тизимига блокчейн жорий қилмоқчимиз. Бундай тизимлар маҳсулот қийматини ошириши мумкин бўлган кредит, банклар ва бошқа хизматларсиз кўплаб масалаларни ҳал қилишга имкон беради.
Хусусий боғ яратиш учун учта сабаб
Биринчидан, сотиб олинадиган маҳсулотлар сифати мени умуман қлниқтирмайди. Уни қандай етиштиришгани, қандай ўғитдан фойдаланишгани, қандай уруғ экишганини мен билмайман. Бу саволлар мени анчадан бери қийнаб келади. Шу билан боғлиқ бир ҳолатни айтиб берай. Карелиядаги тренингда дўкондан олинган олма билан меҳмон қилишди. Маълум бўлишича, олма Венгрия ёки Болгариядан тахминан бир йил олдин келтирилган. Бу заҳарку, мевани шунча вақт сақлаш мумкин эмас. Одамлар бу ҳақда ўйлаб ҳам кўришмайди.Супермаркет пештахталаридаги йирик, чиройли, бир хил рангдаги мевалар – ўсишни тезлаштирадиган кимёвий воситалар таъсири самараси. Бу бизнес – мевалар қанча тез етилса, ўлчами шунча катта бўлади, ўлчами қанча катта бўлса, шунча кўп пул ишлаш мумкин.

Қуруқ мевалар билан шуғулланиб шунга амин бўлдимки, улар ғам айниши мумкин экан. Масалан, 2007 йил олхўри қоқига бўлган талаб кучайиб кетди. Ва бир нечта фермерлар уни ўша пайтларда нархи арзон бўлган қуритилган қовун билан алмаштириш йўлини топишибди. Қовунни айлана қилиб кесиб, мантиқосқонга қўйиб буғлаб қорайтириб, қуритилган олғўри сифатида сотишган.
Иккинчидан, боғда ҳаво тоза, тинч, ҳаёт умуман бошқача: жуда оддий, дунёвий, сокин, мавсумга мос.
Ерга ишлов берасан, ҳайвонларни озиқлантирасан, тухум йиғасан, қўйларинг кўпаяди, ўтин ёрасан, дарахт остида пичан устида ухлайсан. Ҳар куни шунчаки ишингни қиласан, етарлича жисмоний зўриқиш олиб, тоза ҳаводан нафас оласан.
Учинчидан, кўпчилик тушуниши қийин бўлган болалар тарбияси. Шаҳарда болалар тўрт девор орасида яшайди,уларга жисмоний меҳнат етишмайди. Бу ерда меғнат қилиб, унинг самарасини кўради. Тарбия тўғри соҳага йўналтирилган.
Шаҳар фуқороси ва фермер: ҳамкорликнинг бизнес-моделлари
Маҳсулотларни ўзингиз етиштиришингиз – бу нима еяётганлигингизни билишингизнинг ҳозирча ягона усули. Бироқ аксарият шаҳарликлар бунга тайёр эмас. Бироқ табиий маҳсулот олишнинг оддий усули ҳам мавжуд: фермерлар билан бирлашиш.
Тасаввур қилинг, фермер шаҳардан юзта хўжалик учун йиллик абонент тўловлари эвазига мавсумий ҳосил етиштиришга келишди. Ушбу оилалар йил давомида паст нархларда юқори сифатли янги маҳсулот олади, шунингдек дўконга ҳам бормайди. Бундан ташқари, шаҳар аҳли экин майдонига бориб, унинг маҳсулоти қандай ўсаётганини кузатиши ҳам мумкин. хоҳласа ёрдам беради, эвазига қўшимча маҳсулот ёки чегирма олади. Бу усул Япония, Россияда ёки бошқа мамлакатларда фаол ривожланмоқда.

Мен харидорларимни шундай моделга тайёрлаяпман, чунки бошқачасига ҳажм ва ассортиментга эришиб бўлмайди. Абонент тўлови кредитларсиз ишлашга имкон беради, бу эса маҳсулот таннархига таъсир қилади.
Кўпчилик сабзавот ва меваларни ўз ер ҳудудларида ўстиришини хоҳлардим. Шу тарзда нафақат мамлакат қиёфасини, балки ер шарини ўзгартириш мумкин. мен тажриба алмашишга тайёрман. Ўтган йили тўрт ой пермамаданият дизайнини ўргандим. Бу шундай амалий тизимки, унда унда дизайн орқали инсоннинг минимал таъсири шароитида ҳаммаси ўзи ўсиши учун ҳудудлар яратилади.

Шундай мисол бор – “товуқ трактор”. Товуқларга назар солсангиз, ҳар доим ерни ковлаб, уруғ излайди. Ҳудудни 5х10 метрли қилиб ажратинг, унга 40 та товуқни қаманг, улар ерни шундай титадики, кейин бемалол экин эксангиз бўлади. Бу – минимал куч билан максимал фойдага эришиш дегани.
Сабзавотлар, кўкатлар, салатлар ва ҳаттоки меваларни ҳам шаҳарда, масалан кафе билан ёнма-ён ҳудудда ўстириб, ундан фойдаланиш мумкин. Бундай моделлар АҚШ, Германия, Россия, Украинада кенг тарқалган.
Асосан Тошкент шаҳри чиқиндиларни ресурсга, ресурсларни эса маҳсулотга айлантириш учун аъло даражада мос келади. Хазон, овқат қолдиқлари, қоғозларни юқори самарали ўғитга ёки ҳайвонлар учун емга айлантириш ва буларни шаҳар фирмаларида ишлатиш мумкин. Кўп қаватли уйлар ҳовлиларида ҳам боғлар, экин майдончалари, иссиқхоналар қуриш мумкин. Уларга аҳоли ёки ёлланган персонал қараши мумкин.
Буларнинг ҳаммаси нафақат микроиқлимни, балки жамиятдаги муносабатларни ҳам ўзгартира олади. Чунки жамоавий меҳнат кўп нарсани ўзгартиради. Одамлар бир-бирига яқинлашади, бир-бирларини таний бошлашади. Шу тарзда экологиядан тортиб болалар тарбияси ва ишсизликкача бўлагн кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мумкин.

Валентина Шатуновская

 

Манба: Spot.uz

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

​Ўзбекистонда сунъий онг: бу реалликми ёки хомхаёл?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ошкентдаги Турин политехника университети 2-курс магистранти Фирдавс Нематзода Ўзбекистонда сунъий онг соҳасининг истиқболи порлоқ бўлишига ишонади.  Айни вақтда у Италиядаги Турин политехника университетида таълимни давом эттирмоқда. Нематзода робототехника соҳаси бўйича илмий изланишларни амалга оширган ва бунинг натижасида қатор ютуқларга эришишга улгурди. Жумладан,  ўтган йили Япония робототехниклари учун […]

Президент топшириғи: Ўзбекистонда интернет тезлиги энг камида тўрт баробарга оширилади

Ўзбекистонда интернет тезлиги энг камида тўрт баробарга оширилади

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга  сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Халқ сўзи. Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини […]

5 mart 17:30

Ўзбекистон Афғонистонга 12та “тез ёрдам” автомобили жўнатди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифидаги келишувга асосан “Uzsanoatexport” АЖ 12 дона ISUZU маркали “тез ёрдам” машиналарини Афғонистон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берди, деб ёзмоқда Carzone нашри. Ушбу автомобиллар “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖда ишлаб чиқарилган. Имзоланган шартномага биноан “Uzsanoatexport” АЖ 2018 йил […]

1 мая 14:46

Эстония Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантиришда кўмак беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Эстония давлати Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантириш йўлида кўмаклашади. Мазкур лойиҳа Эстония ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Маълумот учун, айни пайтда Эстония тоза технологиялар жамғармаси Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа амалга оширмоқда. Унинг доирасида Тошкентда мазкур фонд таркибига кирувчи компаниялар эришган энг сўнгги натижаларни ўзида […]

Ўзбекистонда Google ва Facebook иш бошлаши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Google​ компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда «Kun» Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар берди, деб […]

Ўзбекистонда илк бор фоизсиз кредит берувчи ислом банки иш бошлаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади, деб ёзади Repost нашри. Президентнинг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлашитирилган бўлиб, […]

17 мая 13:01

Банкомат ўғриларига жазо тайинланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида яшовчи А.Қодиров, З.Азизов ва К.Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил бириктирди. Улар 2017 йил 31 декабрь куни тонгда Шайхонтоҳур туманидаги “Olive” ресторани олдида “Капиталбанк” АТБ туман филиали томонидан ўрнатилган, нархи 28 миллион 948 минг 340 сўмлик банкоматни ичидаги 848 […]

10 avgust 17:06

Ўзбекистонда энг кўп ўқилидиган китоблар рейтинги эълон қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар томонидан энг кўп мутолаа қилинган 10 та китоблар рейтингини чоп этди, деб ёзади Repost нашри. Рейтинг 2018 йилнинг сўнгги 6 ойи учун тузилган бўлиб, у китоблар, газета ва журналларни ўз ичига олади.     Биринчи учталикни Александр Дюманинг «Граф Монте-Кристо», […]

13 iyul 11:27

Ўзбекистонда 1-апрельдан электроэнергия нархи оширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзбекэнерго»нинг расмий сайтида электроэнергия учун янгиланган нархлар рўйхати эълон қилинди, деб ёзмоқда Repost нашри. Аҳоли учун 1 кВтс электроэнергия нархи 228,6 сўмга, электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВтс учун 102,15 сўмдан 114,3 сўмга ошади. Янгиланган рўйхат билан «Узбекэнерго»нинг расмий сайтида танишишигиз мумкин. […]

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Airbus A320neo янги тор фюзеляжли самолётларга эга бўлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди. Авиакомпания лизинг асосида тўртта Airbus A320 туркумидаги Airbus A320neo самолётларини сотиб олади. “Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг янгиланган версиясидир. Ўртача 150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва […]

18 iyun 12:04

Ўзбекистонда Hospitality Contract хизмат кўрсатишни баҳолаш дастурини жорий қилиш бошлаб юборилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Дастур мижозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган терминалларнинг фин ишлаб чиқарувчиси HappyOrNot компанияси намунасида ишлаб чиқилди. Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси Interactive System компанияси билан бирга мониторинг тизими ва хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилишни ўзида ифода этадиган Hospitality Contract дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш устида иш […]

2 avgust 15:38

Ўзбекистонда “Facebook” ва “YouTube” билан боғлиқ муаммоларнинг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда “Facebook” ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, “YouTube” видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида “Газета.uz” нашрига […]

Тожикистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN самосваллари етказиб берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди. Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар […]

Термизда текин «Wi-fi»ли «Ақлли бекат»лар фойдаланишга топширилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Термиз шаҳрида бир йўла 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаётган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, «Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати» фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео […]

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

23 mart 15:17

Ўзбекистонда YouTube узилишлар билан ишламоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.YouTube сервиси Ўзбекистонда узилишлар билан ишлай бошлади. 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси аввалига кириш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, эрталабга яқин эса сайт очилиши бутунлай тўхтади. 3 октябрь куни бутун дунё бўйлаб Instagram ишида кузатилган носозликдан фарқли ўлароқ, бу сафар узилишлар фақатгина айрим мамлакатларда рўй бермоқда. […]

4 oktyabr 10:51

Нотариус хизматларига тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди

Нотариус хизматларига тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди

Ўзбекистонда техник қўллаб-қувватлаш хизмати 180 сонияда мижозга жавоб бериши керак бўлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда биринчи марта “Телекоммуникация тармоқлари. Маълумот узатиш хизматларини кўрсатиш сифати ва нормалари” номли давлат стандарти қабул қилинди. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” ташкилоти Spot нашрига маълум қилган. Ушбу ҳужжатда маълумот узатиш бўйича хизматларни кўрсатиш борасида асосий сифат кўрсаткичлари ва нормалари, шунингдек, уларни баҳолаш усуллари баён этилган. Телекоммуникация операторлари ва […]

6 fevral 13:22

АКТ вазирлиги 30 ноябрь куни Ўзбекистон интернетини 1 декабрдан қандай ўзгаришлар кутаётгани ошкор этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.30 ноябрь куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатда интернет тезлигини ошириш борасида амалга оширилган техник ишлар юзасидан ҳисобот тадбирини ўтказади. Анжуман ҳақидаги ахборот “Ўзтелеком” сайтида жойлаштирилди. Хабарномада айтилишича, анжуманда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз […]

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида энг кўп медални қўлга киритишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади  Халқ cўзи газетасининг сайти. Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб […]

9 iyul 17:26

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини […]

12 sentyabr 11:32

Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича синов ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги канали. Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади. Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий […]

11 oktyabr 20:16

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўл кира нархлари маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент-Хўжанд — Тошкент йўналишида мунтазам халқаро автобус қатнови очилмоқда. Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари ва сайёҳлик фирма директорлари бўлади. Келгусида автобуслар йил давомида мунтазам равишда — “Тошкент автовокзал” ва “Хўжанд” автовокзали ўртасида амалга […]

15 мая 10:07

АҚШ ва Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини биргаликда татбиқ этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларига соф, самарали, камхарж бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи дастурни ишга туширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган «Келажак Энергияси» дастури ушбу соҳадаги сиёсий, норматив-ҳуқуқий, техник ва молиявий […]

8 sentyabr 11:14

Чимён ҳақида мобиль илова яратилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Ботаника интитути мутахассислари томонидан «Flora Chimgan» номли мобиль дастур яратилди. Мазкур Android-илова ёрдамида Угам-Чотқол ҳудудида учрайдиган барча ўсимликлар ҳақида маълумот олиш мумкин, деб хабар берди «Mobinfo.uz». Масалан, туристлар, Чимён тоғи бўйлаб ҳаракатланувчилар дастур ёрдамида йўлларида учраган ўсимлик ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун […]

25 мая 11:20

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди, деб ёзади Хабар сайти. — Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний […]

Ўзбекистонда янги тўлов тизими учун ном танловида «Ҳумо», «Адрас» ва «Анор» етакчилик қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Марказий банк янги миллий тўлов тизими номи учун танловнинг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда. Янги тўлов тизимини номлаш учун жами 2439 та таклиф келиб тушган. Улар орасида энг кўп таклиф этилган ва танлов талабига тўғри келганлари «Ҳумо», «Адрас» ва «Анор» бўлди. Марказий […]

19 oktyabr 23:24

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

7 fevral 10:34

Қарор қабул қилинди: 1 августдан автомобилларнинг ойналарини қорайтириб юриш мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар тарқатди. Қарорга мувофиқ: •    2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди; •    ойналарни […]

21 iyul 12:15