02/09/2017

Full HD форматидан 16 карра тиниқроқ: Sharp 8K аниқликдаги телевизорни ишлаб чиқаришни бошлайди

Ҳали жаҳон 4К телевизорларга тўлиқ ўрганмай туриб, Япониянинг Sharp фирмаси 8К (7680 х 4320 пиксель) форматидаги Aquos 8K телевизорини шу кунларда Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2017 кўргазмасида намойиш қилди.

Hi-Tech.Mail.Ru нашрининг маълум қилишича, телевизор экранининг диагонали 70 дюймни ташкил қилади, кўриш бурчаги 176 градус, унга рангларни юқори тиниқликда узатишга мўлжалланган Rich Color Technology Pro технологияси қўлланган.
Гарчи ҳозирча дунёда бундай тиниқликдаги видео материаллар кўп бўлмаса-да, ўтган йили Япониянинг NHK телекомпанияси 8К форматидаги илк кўрсатувларни узатишни бошлаган эди. Шундан бўлса керак, Sharp ушбу технологияга мос телевизорни тайёрлашга қарор қилган.

Телевизор кейинги йилнинг март ойида сотувга чиқади. Айрим манбалар унинг нрахи 9000 доллардан бошланишини тахмин қилмоқда (Sharp ҳозирча нархни ошкор этмаяпти).
Made on
Tilda