07/12/2017

Samsung сериалларни унутишга ёрдам берадиган онлайн гипноз хизматни ишга туширди

Samsung компаниясининг Швециядаги филиали "Unspoil Me" деб номланган гўёки сериалларни хотирадан чиқариб юборишга хизмат қиладиган гипнозли сервисни ишга туширди, деб ёзмоқда Tjournal.

Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, унинг яратилишида профессионал гипнозчилар ҳам иштирок этишган. Сервисдаги 18 дақиқа давом этадиган гипноз одамни сериалларни эслашдан тўлиқ халос қилади.

Бироқ интернет тармоғида қолдирилган изоҳаларга кўра одамлар хизматнинг бу борадаги ёрдамини ҳис қилишмаган. Айримлар эса гипноздан олинган медитация ва ҳиссиётларни ижобий баҳолашган.
Made on
Tilda