03/10/2017

Samsung компанияси Galaxy S8'дан кўра iPhone X'дан кўпроқ даромад олиши аниқланди

Мутахассислар Samsung компанияси ўзининг асосий рақобатчиси Apple'нинг iPhone X смартфонидан қанча даромад олишини ҳисоблаб чиқишди, деб ёзади Kun нашри. Аниқланишича, корейс компанияси ҳар бир сотилган гажетдан 110 доллар атрофида олади.

Мутахассислар iPhone X'да ишлатилган бўлиши мумкин бўлган Samsung'нинг бутловчи қисмлари нархини таҳлил қилиб, шу фикрга келишган.

Samsung томондан айфон учун ишлаб чиқилган энг қиммат қисм OLED-экран ҳисобланади. Бироқ, таҳлилчилар фикрича, Samsung компанияси Apple учун батарея ва кондциионерлар ҳам яратган.

"Samsung iPhone X'нинг турли қисмлари сабабли ўзининг Galaxy S8 смартфони деталларини ишлаб чиқаришдан 4 млрд доллар кўпроқ ишлаб топади", дейишган мутахассислар.
Made on
Tilda