24/07/2017

Ҳимояланган корпусга эга Samsung Galaxy S8 Active смартфони акс этган видео намойиш этилди

Маълумки, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг S сериясидаги флагманларининг янада ҳимояланган корпусга эга версияларини Active номи остида ишлаб чиқаради. Бу гал ҳам корейс гиганти ушбу анъанани бузмаган ҳолда Samsung Galaxy S8 моделининг шундай версиясини тайёрлаётган кўринади. Ҳар ҳолда яқинда интернет тармоғида пайдо бўлган видео шундан далолат бермоқда.

Қандай ўзгаришлар бор?

Gagadget нашрининг маълумот беришича, Samsung Galaxy S8 Active AMOLED матрицали 5,8 дюймли экран билан жиҳозланади. У олд томондан кўпроқ LG G6 моделини эслатиб юборади. Корпус металлдан ишланган, рамка қирралари зарба кучини камайтиришга хизмат қиладиган пластик қуймалар билан ўралган. Қурилма сув ва чангдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган ҳамда MIL-STD-810G ҳарбий стандартига тўлиқ мос келади.

Samsung Galaxy S8 Active смартфонига Snapdragon 835 процессори, 4 ГБ хотира ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Аккумулятор сиғими 4000 мА/соатни ташкил қилиши айтилмоқда.
Made on
Tilda