06/10/2017

Samsung буклама смартфон чиқаришга деярли тайёр...бироқ фақат Жанубий Корея бозори учун

Яқинда Samsung компаниясининг мобил технологиялар департаменти бошлиғи Кох Донг Джин бренд 2018 йилда илк буклама смартфонни Galaxy X номи остида 2018 йилда сотувга чиқаришини маълум қилган эди, деб ёзмоқда IXBT сайти.

Ушбу смартфон айни пайтда Wi-Fi Aliance ва Bluetooth SIG ташкилотларидаги сертификация жараёнидан ўтказилган. Бироқ манбанинг қайд этишича, янги модель чегараланган миқдорда (100 минг) фақатгина Жанубий Корея бозори учун чиқарилади. Балки, қурилма 2019 йилда жаҳон бозорида пайдо бўлар, аммо бу ҳозирча аниқ эмас.
Made on
Tilda