5 fevral 10:56

Бурятияда 70 тоннали юк машинаси кўприкни эгиб ташлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бу воқеа Бурятиядаги Янги Курба ва Эски Курба аҳоли пунктлари орасида юз берди, деб ёзмоқда Carzone нашри.

Volvo русумли вазни 20 тоннали шатакчи машина 53 тоннали юки билан ҳаракатланаётиб 10 тоннадан ортиқ юкка дош беролмайдиган кўприкка чиқиб кетган. Кўприк бунчалик юкни кўтаролмай пастга букилиб кетган.

Ҳайдовчи айбни навигатордан кўрмоқда. Чунки уни навигатор кўприк томонга йўналтирган.

70 тоннали машинани қулаган кўприкдан олиб чиқиш осон бўлмайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий