12 Январь 12:08

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистон интернет тезлигини тўрт баробарга ошириш ва тармоққа уланиш нархларини пасайтириш учун ташқи интернет каналларига уланади. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Олимжон Умаров 11 январь куни «Тараққиёт стратегияси» Марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда Газета нашри.

Унинг сўзларига кўра, рақобат муҳити бўлмагани сабабли интернетга уланиш нархлари жуда юқори бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон Қозоғистон ва Россия орқали ўтувчи шимолий интернет-каналларига қарам.

«Президент қўшимча муқобил каналлар очиш вазифасини қўйди. Ҳозирда биз жанубий йўналиш — Туркманистон ва Эрон, Қирғизистон ва Хитой орқали [уни ташкил этиш] масаласини ишлаб чиқмоқдамиз», — деди Олимжон Умаров.

Йил охирига қадар танланган мамлакатлар миллий операторлари билан каналларни сотиш ва ижарага олиш бўйича битимларни имзолаш режалаштирилмоқда.

«Бу шимолий йўналишдан воз кечишимизни англатмайди, шунчаки аҳоли эҳтиёжларини қоплаш мумкин бўлган қўшимча каналлар очилади», — деди вазир ўринбосари.

Мавжуд каналларнинг сақланиши ва янгиларига уланиш нафақат интернет тезлигини ошириш, балки унга уланиш нархларини пасайтириш, рақобат муҳитини яратишга имкон беради, дея таъкидлади Олимжон Умаров.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Поделиться:
Добавить комментарий

«Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

«Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

16 Март 8:52

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

6 Февраль 18:09

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

1 Март 11:00

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри. «Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси […]

UZ доменида рўйхатга олинган номлар 60 мингдан ошди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 60 мингдан ошди. Бу ҳақда юқори даражали миллий домен маъмурияти “Халқ Сўзи”га маълум қилди. Қайд қилинишича, айни вақтга келиб, фаол доменлар сони 60 012тани ташкил қилмоқда. Йил бошидан буён бу борада ўсиш кўрсаткичи, 5,4 фоизни ташкил қилди. […]

13 Июнь 10:12

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 Март 14:15